Қайднома

Қидирув

Жиллетт АПЛ тарихидаги илк хорижлик ҳакам бўлади

Жиллетт АПЛ тарихидаги илк хорижлик ҳакам бўлади

  21.09.2021 22:22
  0
  141

Жарред Жиллетт АПЛ учрашувида чет эллик биринчи расмий ҳакам бўлади. У 25 сентябрь шанба куни «Уотфорд» - «Ньюкасл» учрашувини бошқаради. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Жарред тўққиз йилини она ватани Австралияда реферилик фаолияти билан ўтказди ва 2019 йилда Буюк Британияга кўчиб ўтди. Кейин у EFL ҳаками бўлди, Ливерпулнинг Жон Мур университетида тадқиқот олиб борди.

34 ёшли ҳакам ўзининг A-League-даги сўнгги ўйинида, «Мельбурн Виктори» «Брисбен Роар» устидан қозонилган ғалабаси пайтида, унинг микрофонининг овози оммага эшиттирилганда, машҳурликка эришди. Мухлислар унинг ўйин давомида футболчилар ва VAR билан суҳбатлашаётганини эшитдилар, бу эса кўпроқ ўйинларга чақирилишига ва расмий аудио тасмалар чиқарилишига олиб келди. Ўшандан бери Жиллетт EFLнинг барча уч дивизионидаги ўйинларни назорат қилиб келган.

Аввалроқ, у Премьер-лига VAR тизимида хизмат қилган, айниқса, 2019 йилнинг октябрь ойида «Арсенал»нинг «Кристал Пэлас»га қарши ўйинида (2:2) Калум Чемберснинг қўполлиги туфайли Унаи Эмери жамоаси голини бекор қилиб танилди.

Жиллетт май ойида «Брентфорд»нинг иккинчи лига плей-офф раунди ярим финалида «Борнмут» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинни бошқарганди. Эртага эса Англия Лига кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги «Арсенал»-«Уимблдон» ўйинини ҳам бошқаради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz