Қайднома

Қидирув

Бербатов Болгария ФФ президентлигига номзод бўлди

Бербатов Болгария ФФ президентлигига номзод бўлди

  22.09.2021 02:11
  0
  137
Бербатов Болгария ФФ президентлигига номзод бўлди

«Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм» ва «Байер» клубларининг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов Болгария футбол федерацияси президентлигига номзод бўлди, деб ёзади Bulgraian Football. Унинг номзодини юқори дивизионнинг бир нечта клублари қўллаб-қувватлади, жумладан Софиянинг ЦСКА клуби ҳам.

Федерациянинг амалдаги раҳбари Борислав Михайлов ҳам бу лавозимга даъвогарлик қилади. Сайловлар 12 октябрда бўлиб ўтади.

41 ёшли собиқ футболчи ўз кампанияси учун «Инқилоб бу ерда» шиорини танлаган. «МЮ» таркибида футболчи икки марта Англия чемпионати, Лига кубоги ва мамлакат суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, бир марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz