ОФК кубоги-2021 Интер Зонал ярим финали доирасидан ўрин олган "Насаф" - "Мохун Баган" учрашуви якунланди. Айтиш жоизки, қаршиликлар ушбу ўйинда кутилганидек йирик ҳисобда зафар қучишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ҳиндлар дарвозасини уч марта ишғол этиб, ҳет-трикка эришди.
Норчаевнинг гуруҳ босқичида 2та, плей-оффда эса битта гол киритишга улгурганди. Бугунги голлар билан унинг мусобақадаги голлари сони 6тага етди. Натижада, Ҳусайн тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилиб турган «Ахал» яримҳимоячиси Эльман Тагаевни (5та гол) ортда қолдирди.
Маълумот учун, турнирни давом эттираётган жамоалар орасида «Кувайт СК» аъзоси Аҳмад Акаичи ҳисобида 4та гол мавжуд.
Энди Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" ОФК кубоги ярим финалида Гонконгнинг "Ли Ман" клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 20 октябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.
Ўша куни иккинчи ярим финалда "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн) ва "Ал Кувайт" (Кувайт) клублари тўқнаш келишади.
Маълумот учун, бу йилги ОФК кубоги финали 5 ноябрь куни ўтказилади.
Ҳудудлараро ярим финал
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Мохун Баган” (Ҳиндистон) 6:0 (ТУГАДИ)
22 сентябрь 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 20:00 (Узрепорт ТВ LIVE)
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Али Аҳмад (Сурия), Мазен Зазфун (Сурия).
Захира ҳаками: Масъуд Туфаелий (Сурия).
Ҳакамлар назоратчиси: Маҳюб Содиқ (Фаластин)
Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Авезов (Тожикистон)
Учрашув комиссари: Фаҳад Ал Баррак (Қувайт)
ОФКнинг маҳаллий координаторлари: Шерзод Ражабов, Зоҳиржон Акрамхонов.
Гол: Суҳроб Нуруллоев 4, 1:0, Ҳусайн Норчаев 17, 2:0, Ҳусайн Норчаев 20, 3:0, Ҳусайн Норчаев 30, 4:0, Ойбек Бозоров 45+1, 5:0, Дониёр Нарзуллаев 72, 6:0
"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 10. Баҳром Абдураҳимов ( 50. Шоҳмалик Комилов, 60), 19. Ҳусайн Норчаев ( 99. Андрия Калудерович, 46), 20. Суҳроб Нуруллоев (7. Дониёржон Нарзуллаев, 60), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (28. Сардор Саъдуллаев, 75), 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов ( 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 75)
Захира: 2. Алибек Давронов, 13. Азамат Соийбов, 15. Жўрабек Маннонов, 70. Абубакр Ризо Турдалиев, 71. Жасур Жумаев
"Моҳун Баган": 1. Амриндер Сингх, 6. Ашутош Меҳта, 7. Жон Енсио Кауко (16. Абишек Дананжай,), 8. Карл Мжуж, 9. Давид Виллиямс (25. Киян Нассири Гири, 88), 11. Манвир Сингх (23. Сосаи Раж Микеаладмаи, 68), 15. Субҳасиш Босе, 18. Секх Саҳил ( 27. Листон Колако, 46), 20. Притам Котал, 21. Рой Кришна, 42. Ленний Родригес
Захира: 2. Сумит Ратхи, 3. Бибиянанда Сингх, 12. Авилаш Паул, 13. Рави Баҳадур Рана, 30. Енгсон Сингх, 33. Прадир Дас
Огоҳлантириш: Притам Котал ("Моҳун Баган") 2, Субхасиш Босе ("Моҳун Баган") 28, Ашутош Меҳта ("Моҳун Баган") 65, Сардор Саъдуллаев ("Насаф") 79
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20