Қайднома

Қидирув

Суринамлик вице-президент ўйиндан сўнг рақибга пул тарқатди!

Суринамлик вице-президент ўйиндан сўнг рақибга пул тарқатди!

  23.09.2021 22:22
  0
  282
Суринамлик вице-президент ўйиндан сўнг рақибга пул тарқатди!

КОНКАКАФ Суринам вице-президенти Ронни Брюнсвийкни текширади. Интизом қўмитасини унинг рақиб жамоа футболчиларига пул тарқатаётган видеоси қизиқтириб қўйди.

- Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеоларнинг мазмуни бизни жуда хавотирга солмоқда, бу эса учрашувга боғлиқ ҳалоллик масалаларини кўтаради. Иш КОНКАКАФ тартиб-интизом қўмитасига юборилади, у расмий терговни бошлайди ва бу жараён тугагандан сўнг қўшимча маълумот берилади, - деди КОНКАКАФ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли Брюнсвийк «Интер Моэнготапоэ» таркибида КОНКАКАФ Лигасининг расмий футбол учрашувида иштирок этган. У мазкур клубнинг эгаси ҳисобланади. «Олимпия»га қарши ўйинда (0:6) Брюнсвийк жамоани сардор сифатида ўзи номидаги стадион майдонига олиб чиқди ва 54 дақиқа ўйнади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz