Қайднома

Қидирув

ЖЧ(футзал): Қозоғистон ҳам 1/4 финалда, бугун Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониши мумкин...

ЖЧ(футзал): Қозоғистон ҳам 1/4 финалда, бугун Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониши мумкин...

  24.09.2021 07:22
  0
  261
ЖЧ(футзал): Қозоғистон ҳам 1/4 финалда, бугун Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониши мумкин...

Кеча оқшомда Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида 1/4 финалга чиққан яна 3 жамоа номи маълум бўлди. 

Аргентина Парагвайни, Қозоғистон эса Таиландни тор-мор этди. Бразилия эса Японияга қарши баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди.  Чоракфиналда Аргентина Россияга қарши, Қозоғистон Ўзбекистон—Эрон жуфтлиги ғолиби билан, Бразилия Марокаш билан тўқнаш келади. 

Айтганча, бугун, 24 сентябрь куни футзал бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари якунланади. Хусусан, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун 1/8 финал доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўйнайди.

Ўйин Тошкентвақти билан соат 19:30да Вилнюсдаги "Vilnius Arena" мажмуасида старт олади.

Ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз!

 

Футзал. ЖЧ. 1/8 финал

Аргентина — Парагвай 6:1
Голлар: Клаудиньо (26), Борруто (27), Боло (28), Басиле (29), Стаззоне (35), Таборда (36) — Мареко (13). 

Қозоғистон — Таиланд 7:0

Голлар: Турсагулов (3), Жуниор (4), Жамгражанг (19, автогол), Тайнан (23), Нургожин (24), Кнауб (32), Игита (37). 

Бразилия — Япония 4:2

Голлар: Феррао (5), Леонардо (31), Пито (38), Гадея (40) — Ҳоши (4),  Нишитани (39).

Россия – Вьетнам 3:2

Голлар: Робиньо 11', Чишкала 18', 30' – Хуй Нгуен 18', Хоа 39'

Венесуэла – Марокаш 2:3

Голлар: Виамонте 7', М. Франсиа 33' –  Эль Месрар 2', 9', 31'


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz