Қайднома

Қидирув

Сречко Катанец оиласи билан Самарқандда бўлди

Сречко Катанец оиласи билан Самарқандда бўлди

  24.09.2021 08:31
  0
  228
Сречко Катанец оиласи билан Самарқандда бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 23 сентябрь куни оиласи билан бирга Самарқандда меҳмон бўлди. Ташрифдан мақсад Самарқанднинг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари ва шаҳар билан танишиш ҳамда зиёрат қилиш бўлган.

«Шаҳримиз меҳмонлари Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбарасида бўлиб тарихий обидалар, миллий анъаналаримизни акс эттирувчи экспонатлар билан танишдилар. Сречко Катанец ва унинг турмуш ўртоғи бу саёҳат уларда катта таассурот қолдирганини ва Самарқандга яна албатта қайтиб келишларини айтиб ўтишди.

Шунингдек, келажакда Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш нияти борлиги ва ёшлар футболини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқчилигини алоҳида таъкидлади», - дейилади Самарқанд футбол ассоциацияси хабарида.

Норасмий ташриф давомида Ўзбекистон миллий жамоасининг словениялик мураббийига Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Сервер Османов ҳамрохлик қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz