Қайднома

Қидирув

Суперлига иштирокчиларидан жарима олиб ташланди

Суперлига иштирокчиларидан жарима олиб ташланди

  28.09.2021 11:01
  0
  240
Суперлига иштирокчиларидан жарима олиб ташланди

УЕФА Суперлига ғояси иштирокчиларига нисбатан ишни ёпиш доирасида лойиҳадан чиққан клубларга белгиланган жарима пулларидан ҳам воз кечди.

Аввалроқ ташкилот «Арсенал», «Милан», «Челси», «Атлетико», «Интер», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм»ни 15 млн евро ҳамда УЕФА мусобақаларидаги иштирокдан топган даромадларининг 5 фоизи миқдорида жаримага тортганди.

УЕФА тарқатган баёнотда айтилишича, суд қароридан сўнг ташкилот ортиқча қийинчиликларни юзага келтиришни истамайди, аммо май ойидаги барча келишувга амал қилишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперлига асосчилари - «Барселона», «Реал» ва «Ювентус»га нисбатан очилган интизомий ишни ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz