Қайднома

Қидирув

Яна Мбаппе-Неймар можароси ҳақида...

Яна Мбаппе-Неймар можароси ҳақида...

  28.09.2021 11:44
  0
  401
Яна Мбаппе-Неймар можароси ҳақида...

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди.

Аввалроқ ОАВда «Монпелье»га қарши баҳснинг 88-дақиқасида Мбаппе майдонни тарк этарка, парижликлар ярим ҳимоячиси Идрисса Гейега Неймарнинг ҳаракатларидан норози эканини айтганди. Бразилиялик футболчи ўша дақиқада Юлиан Дракслерга голли узатма берди, аммо Мбаппега пас бермади.

«Улар ажойиб йигитлар. Топ-ўйинчилар орасида ҳамиша тўқнашув бўлиб туради. Улар ғалаба қозонишни ва жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишни исташади. Мен улар билан алоҳида гаплашиб олдим. Улар ўзаро гаплашиб олишган бўлиши ҳам мумкин. Улар машғулотда яхши кайфиятда ишлашаётганини намойиш этувчи суратлар ҳам пайдо бўлди. Кичик можаролар баъзида ажиотажни келтириб чиқариши мумкин, аммо аслида бу шунчаки гап-сўзлар», - деди Почеттино.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz