Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Убайдуллаев фақат чиройли гол уради

Легионерларимиз: Убайдуллаев фақат чиройли гол уради

  28.09.2021 12:21
  0
  223
Легионерларимиз: Убайдуллаев фақат чиройли гол уради

Сардор Рашидов ОФК кубоги ярим финалида. «Қувайт СК» клуби ОФК кубоги-2021 «Ғарб»  минтақаси финали (турнир ярим финали мақомида)га чиқди. Таркибида Сардор Рашидов ўйнайдиган жамоа бу ҳуқуқни ўз майдонида «Ал-Салт» (Иордания)ни 2:0 ҳисобида енгиб, қўлга киритди. Тўғри, ҳамюртимиз ушбу баҳсда иштирок этмади. «Қувайт СК» энди «Ғарб» зонаси финалида Баҳрайнда «Ал-Муҳаррақ» меҳмони бўлади.

Чалқанча зарба билан гол. БАТЭ Беларусь чемпионати 24-турида «Рух» билан сафар ўйинида аламли тарзда очко йўқотди - 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда ғалабани қўлдан чиқарди (2:2). Борисов жамоаси бошлан­ғич таркибида майдонга тушган Шаҳбоз Умаров 66-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. «Энергетик-БГУ» эса «Витебск»ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобини қайд этди. Бу баҳсда мезбонлар ҳужумида Шаҳзод Убайдуллаев - Бобур Абдухолиқов жуфтлиги ҳаракатланди. 42-дақиқада Шаҳзод айнан Бобурнинг узатмасидан ке­йин акробатик зарба воситасида ҳисобни 1:1га етказди. Умуман, Убайдуллаев тўлиқ вақт майдонда тўп сурди, Абдухолиқов эса 66-дақиқада алмаштирилди. Жамоа сафидаги яна бир вакилимиз Дониёр Абдуманнопов бел соҳасидаги жароҳат туфайли четда қоляпти.

Ягона гол кифоя... «Ал-Наср» Саудия Арабистони Премьер-лигаси навбатдаги турида «Ал-Батин»ни қабул қилиб, 34-дақиқада Талиска томонидан урилган ягона гол эвазига 3 очко олди. Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бу ғалабага доимгидек, 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди.

«Ўзбекча дерби»да Искандеров ғолиб... Ж.Корея «К»-лигаси 32-турида икки ҳамюртимиз майдонда тўқнаш келди. Аниқроқ айтсак, «Сеонгнам» ва «Канвон» ўртасидаги баҳсда мезбонлар ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 86 дақиқа тўп сурган бўлса, меҳмонлар ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ вақт ҳаракатланди. Натижага келсак, якунда «Сеонгнам» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди - «ўзбекча дерби»да Искандеров устун.

Шукуров - гол ассистенти. «Шаржа» клуби БАА Про-лигаси 5-турида «Ал-Жазира» майдонига сафар уюштириб, иродали ғалабани тантана қилди - 2:1. Диққатга сазовор томони, 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи голга Отабек Шукуров ассистентлик қилди. Умуман, ҳамюртимиз майдонда 90 дақиқа давомида тиним билмади.

«Шериф» яққол устун. Молдова чемпионати 11-туридан ўрин олган «Шериф» - «Флорешть» ўйини 4:0 ҳисобида якунланди. Тирасполь клубида ижара муддатини ўтаётган ҳужумчи Жасур Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушиб, 62-дақиқагача тўп сурди. «Шериф» ке­йинги турда «Динамо-Авто» меҳмони бўлиб, мезбонларни 7та жавобсиз гол билан «сийлади». Яхшибоев бунисида 67-дақиқада захирадан майдонга тушди. Эслатиш керак, «Шериф» бугун ЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида «Реал» меҳмони бўлади.

Натижа бобида беқарорлик. «Рома» «А» серия 5-туридан ўрин олган ўйинда «Удинезе»ни 1:0 ҳисобида енг­ди. «Бўрилар» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Стадио Олимпико» аренасида ўтказилган ушбу учрашувнинг атиги 86-дақиқасида майдонга туширилди. Якшанба куни эса Жозе Моуриньо шогирдлари «Рим дербиси»да «Лацио»га ютқазишди - 2:3. Ҳамюртимиз ўйинга яна захирадан қўшилди, фақат эртароқ (64-дақиқада).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz