Қайднома

Қидирув

Лангле «Севилья»га қайтиши мумкин

Лангле «Севилья»га қайтиши мумкин

  28.09.2021 16:06
  0
  220
Лангле «Севилья»га қайтиши мумкин

«Барселона» ҳимоячиси Клемент Лангле «Севилья»га қайтиши мумкин. Манбага кўра, андалусияликлар француз футболчисининг қайтиши ҳақида ўйламоқда.

Маълум бўлишича, «Севилья» Ланглини қишда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Жюль Кунденинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Ланглининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Лангли 2018 йилда деярли 36 миллион евро эвазига «Севилья»дан «Барселона»га ўтганди. У бир ярим йил давомида андалусияликлар сафида тўп сурди ҳамда шу вақт ичида 73 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу мавсумда ҳимоячи Ла Лигада учта учрашув ўтказиб, майдонда атиги 91 дақиқа ҳаракат қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz