Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакиллари мукофотланди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакиллари мукофотланди

  01.10.2021 08:38
  0
  277
Ўзбекистон футзал терма жамоаси вакиллари мукофотланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Литвада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футзалчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Аваз Максумов иштирок этди.

Равшан Эрматов футзалчиларни ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мундиалда қайд этилган тарихий натижа билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида катта саъй-ҳаракатлар ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.

Футзалчилармиз йил бошидан бери Таиланд, Испания ва Португалияда йиғинлар ўтказди, ўз қитъасида етакчи ҳисобланган ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Аргентина, Испания, Португалия, Эрон ва Венесуэла каби жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Терма жамоанинг жаҳон чемпионатига етарлича тайёргарлик кўриши учун керакли барча шароитлар тақдим этилди. 

Футзал терма жамоамизнинг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда  янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа сардори Рустам Умаров ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
P.S. Футзалчиларга берилган  пул миқдори ва  олинган манбаи маълум қилинмади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz