Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" ва Суюновнинг "қуруқ" серияси 7-ўинда барҳам топди...

"Навбаҳор" ва Суюновнинг "қуруқ" серияси 7-ўинда барҳам топди...

  03.10.2021 21:41
  0
  201

Мана ниҳоят Суперлига 21-турининг сўнгги 2 учраушуви ҳам ўз поёнига етди. Хусусан, Термизда Суперлигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Сурхон» кутилмаганда «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, Наманган клуби Суперлигада сўнгги 6 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай, дарвоза дахлсизлигини сақлаб келаётганди.

Зотан, “Навбаҳор” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповнинг 6 ўйиндан буён (661 дақиқа) давом этиб келаётган “қуруқ серия”сига Термизда чек қўйилди: Навбаҳор – Локомотив 1:0, Насаф – Навбаҳор 0:1,  Навбаҳор – АГМК 0:0,  Пахтакор – Навбаҳор 0:0,  Турон – Навбаҳор 0:1, Навбаҳор – Қизилқум 0:0...

Натижада, Термиз клуби очколари сонини 17тага етказиб, 17 очко билан 13-ўринда қолди. «Навбаҳор» эса 29 очко билан 7-поғонада қолди.

«Қизилқум» эса ўз майдонида турнир аутсайдери бўлиб турган «Турон»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Григалашвилининг дубли жамоасига ғалаба келтирди.

Шундай қилиб,  «Қизилқум» 31 очко билан 7-ўринга кўтарилган бўлса, «Турон» 12 очко билан яққол аутсайдерга айланиб, тобора Про лигага тушишга яқинлашмоқда. 

 

Cоcа-Cоlа Суперлига. 21-тур

1 октябрь, жума

МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ - 1:2 (1:0)

ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР - 4:2 (2:0)

2 октябрь, шанба

«АНДИЖОН» - «СЎҒДИЁНА» - 0:0
«БУНЁДКОР» - ОКМК – 1:1

«МАШЪАЛ» - «НАСАФ» - 0:1
3 октябрь, якшанба
«СУРХОН» - «НАВБАҲОР» - 1:0

Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Гол: Муродбек Бобожонов, 52
«Сурхон»: 12. Рустам Нортожиев, 4. Жавоҳир Соҳибов, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 69), 10. Муродбек Бобожонов (38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов 69), 11. Зоҳир Пиримов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 66. Беҳруз Шайдулов, 80. Никита Павленко (60.Ўрал Чориев, 75).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 7. Азимжон Аҳмедов, 8. Сардар Теляков, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Коста Гуттинер (9.Иван Соловьёв, 55), 17. Эҳсони Панжшанбе, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Иброҳим Ғанихонов (95.Забиҳулло Ўринбоев, 55), 28. Илҳом Алижонов, 88. Боян Найденов (11.Исломбек Исоқжонов, 55).

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ТУРОН» - 2:1
Ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Голлар: Элгужа Григалашвили 38, 71 - Музаффаржон Музаффаров 61 пен.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев, 8.Гиорги Кухианидзе, 14.Файзулла Қамбаров, 18.Жасур Азимов (9.Беҳрўз Саъдуллоев,) 19.Жамшид Ҳасанов ( 17.Салим Мустафоев 73), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили (10.Мате Ватсадзе, 81), 75.Олег Толмасов.
«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Суннатилло Абдуллажонов, 9.Ҳумоюн Муртозаев (11.Асилбек Қаюмов, 82), 10.Ихтиёр Тошпўлатов, 17.Музаффаржон Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазизхон Абдурашидов (43.Ким Бо Ёнг 46), 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz