Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ Иордания сафаридан олдин Тошкентда машғулот ўтказди

Ўзбекистон МТЖ Иордания сафаридан олдин Тошкентда машғулот ўтказди

  03.10.2021 22:22
  0
  327
 Ўзбекистон МТЖ Иордания сафаридан олдин Тошкентда машғулот ўтказди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 октябрь куни "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказди... Бугунги машғулотларда легионерлардан ИброҳимҲалил Йўлдошев, Достонбек Турсунов, Азизжон Ғаниев ва Шаҳбоз Умаров ҳам иштирок этишди. Қолган легионерлар тўғри Иорданияга учиб боришлари кўзда тутилган.

Терма жамоамиз бугун тунда Иорданияга жўнаб кетади. Вакилларимиз Амман шаҳрида 9 октябрь куни Малайзия ва 12 октябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Йиғинга чақирув олган барча футболчилар:
Дарвозабонлар:
 Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Нижний Новгород, Россия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустам Ашурматов ("Гангвон", Жанубий Корея), Достонбек Турсунов ("Чунцин" Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал-Насср", Саудия Арабистони)

Ҳужумчилар: Азизбек Амонов ("Локомотив"), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Беларусь), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Ҳусайн Норчаев ("Насаф")


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz