Қайднома

Қидирув

Испания Примероси. 8-тур: Суаресдан заҳарханда салом!

Испания Примероси. 8-тур: Суаресдан заҳарханда салом!

  04.10.2021 10:10
  0
  182
Испания Примероси. 8-тур: Суаресдан заҳарханда салом!

«Барселона» инқирози давом этмоқда: Роналд Куман жамоаси «Бенфика» тарсакисидан кейин Мадридда «Атлетико» олдида ҳеч нарса қилолмади - 0:2. Ўйин қаҳрамони - Каталония клуби томонидан эрта ҳисобдан чиқарилган Луис Суарес. Учрашувда аввалига ассистентлик қилган, кейин «Барса» дарвозасини ўзи нишонга олган уругвайлик ҳужумчи голни «қўнғироқ» ишораси билан нишонлади - буни ҳамма Куман ва Каталонияга аталган заҳарханда салом сифатида баҳолади. Тўғри, Суареснинг ўзи ўйиндан кейин бу хатти-ҳаракатини бошқача изоҳлади: «Ғалабадан хурсандман, албатта. «Барселона» мен учун ўзига хос рақиб. Гол ургач, ҳурмат юзасидан жамоа ва собиқ клубдошларимдан узр сўрадим. «Қўнғироқ» ишораси Куман ёки бошқа биров эмас, телефон рақамимни биладиганларга. Фарзандларимга гол урсам, шундай қилишга ваъда бергандим».

«Реал» ҳам боши берк кўчада - Карло Анчелотти шогирдлари «Шериф» зарбасидан сўнг «Эспаньол» билан сафар учрашувида яна бир мағлубиятни тан олишди.

*** «Атлетик» ҳужумчиси Иньяки Уильямс Испания чемпионати ҳисобидан қаторасига 203-ўйинда майдонга тушди. Оддий айтганда, 27 ёшли футболчи 2016 йилнинг апрелидан буён «Атлетик»нинг Ла Лига доирасидаги бирор ўйинини ўтказиб юборгани йўқ. Айтиш жоиз, чемпионат тарихида бошқа бирор футболчи бундай серия қайд этган эмас.

*** «Барселона» 2020 йилнинг январидан ёхуд қаторасига 5та ўйиндан буён «Атлетико»ни енголмаяпти - 3та мағлубият ва 2та дуранг.

*** «Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лигада қайси жамоаларга қарши ўйинда майдонга тушган бўлса, уларнинг ҳар бири дарвозасига гол урган футболчига айланди. «Барселона» унинг голидан жабр чеккан 31-клуб бўлди. Умуман, Суарес барча турнирлар ҳисобидан охирги 4та ўйинда 4та гол урди.

*** «Барселона»да жорий мавсумнинг 9та ўйинидан 3та ғалаба бор - бу клубнинг мавсум-1987|1988дан буён қайд этган энг ёмон старти.

*** «Атлетико» дарвозабони «Барселона»га қарши кечган охирги 3та ўйинда бирорта гол қўйиб юбормади - бу жамоа учун ушбу рақиб билан ҳисоб-китоблар тарихида рекорддир.

1 октябрь

АТЛЕТИК - АЛАВЕС - 1:0 (1:0)

Бильбао. 28665 томошабин.

Гол: Рауль Гарсия (44).

Фойдаланилмаган пенальти: Рауль Гарсия (9, Ат.).

2 октябрь

ОСАСУНА - РАЙО ВАЛЬЕКАНО - 1:0 (0:0)

Памплона. 19238 томошабин.

Гол: Санчес (90+1).

МАЛЬОРКА - ЛЕВАНТЕ - 1:0 (0:0)

Пальма-де-Мальорка. 11803 томошабин.

Гол: Баба (74).

Фойдаланилмаган пенальти: Моралес (85, Л.).

КАДИС - ВАЛЕНСИЯ - 0:0

Кадис. 14794 томошабин.

АТЛЕТИКО - БАРСЕЛОНА - 2:0 (2:0)

Мадрид. 60594 томошабин.

Голлар: Лемар (23), Суарес (44).

Атлетико: Облак, Савич, Хименес, Эрмосо (Фелипе, 81), Льоренте, де Пауль (Триппьер, 46), Лемар, Коке, Карраско (Лоди, 81), Суарес (Гризманн, 72), Жоау Фелиш (Корреа, 72).

Барселона: тер Штеген, Мингеса (Люк де Йонг, 75), Араухо, Пике, Дест (Лангле, 86), Френки де Йонг, Коутиньо (Фати, 64), Гави (Пуч, 75), Нико Гонсалес (Сержи Роберто, 46), Бускетс, Депай.

3 октябрь

Эльче - Сельта - 1:0 (0:0)

Эльче. 11299 томошабин.

Гол: Бенедетто (49).

Эспаньол - Реал - 2:1 (1:0)

Барселона. 23377 томошабин.

Голлар: де Томас (17), Алейш Видаль (60) - Бензема (71).

Реал: Куртуа, Начо, Милитао, Алаба, Модрич (Йович, 61), Кроос (Каземиро, 61), Вальверде, Камавинга (Родриго, 46), Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор (Азар, 72).

Вильярреал - Бетис - 2:0 (1:0)

Вильярреал. 16719 томошабин.

Голлар: Груневелд (45+1, 69).

Хетафе - Реал Сосьедад - 1:1 (1:0)

Хетафе. 13000 томошабин.

Голлар: Рамирес (40) - Ойарсабаль (68).

Гранада - Севилья - 1:0 (1:0)

Гранада. 12334 томошабин.

Гол: Рочина (25).

Турнир жадвали

 

Ўрин  Клуб Ў Ғ Д М Т.н. Очко
1  Реал Мадрид 8 5 2 1 22-10 17
2  Атлетико 8 5 2 1 11-6 17
3  Реал Сосьедад 8 5 2 1 11-7 17
4  Севилья 7 4 2 1 10-3 14
5  Осасуна 8 4 2 2 11-11 14
6  Райо Вальекано 8 4 1 3 13-8 13
7  Атлетик 8 3 4 1 7-4 13
8  Валенсия 8 3 3 2 12-8 12
9  Барселона 7 3 3 1 11-7 12
10  Бетис 8 3 3 2 11-9 12
11  Вильярреал 7 2 5 0 8-3 11
12  Мальорка 8 3 2 3 7-12 11
13  Эспаньол 8 2 3 3 6-8 9
14  Эльче 8 2 3 3 5-8 9
15  Кадис 8 1 4 3 7-11 7
16  Сельта 8 2 1 5 7-11 7
17  Гранада 8 1 3 4 6-12 6
18  Леванте 8 0 4 4 6-13 4
19  Алавес 7 1 0 6 2-12 3
20  Хетафе 8 0 1 7 3-13 1

Тўпурарлар:

Бензема (Реал) - 9та

Ойарсабаль (Реал Сосьедад) - 6та

Винисиус Жуниор (Реал) - 5та...

 

9-ТУР

16 октябрь (шанба)

00:00   Реал Сосьедад - Мальорка

17 октябрь (якшанба)

            Реал - Атлетик

            Гранада - Атлетико

17:00   Райо Вальекано - Эльче

19:15   Сельта - Севилья

21:30   Леванте - Хетафе

21:30   Вильярреал - Осасуна

00:00   Барселона - Валенсия

18 октябрь (душанба)

22:00   Алавес - Бетис

00:00   Эспаньол - Кадис



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz