Қайднома

Қидирув

Муньос ўрнига Раньери?!...

Муньос ўрнига Раньери?!...

  04.10.2021 17:47
  0
  157
Муньос ўрнига Раньери?!...

«Уотфорд» матбуот хизмати жамоани бошқариб келган Хиско Муньоснинг истеъфосини маълум қилди.

Бунга жамоанинг ёмон натижалари сабаб бўлган. Унинг қўл остида «Уотфорд» ушбу мавсумда АПЛга қайтганди. Айни дамда жамоа 7 ўйинда 7 очко жамғарган ҳолда АПЛнинг 14-поғонасини эгаллаб турибди. Муньос «Уотфорд»га қадар Минскнинг «Динамо»сини бошқарганди. 2020 йилнинг декабрида «Уотфорд»да иш бошлаган мутахассис 10 ой давомида ушбу жамоани бошқарди.

Унинг ўрнида «Лестер»да ишлаган Клаудио Раньери иш бошлаши кутилмоқда. 69 ёшли мутахассис «Уотфорд» билан шартнома бўйича келишувга эришди. Келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Италияликнинг сўнгги клуби «Сампдория» бўлган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz