Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: Болалик орзуси рўёби

Легионерларимиздан дараклар: Болалик орзуси рўёби

  05.10.2021 17:17
  0
  312
Легионерларимиздан дараклар: Болалик орзуси рўёби

Яхшибоев болалигидан «Реал»га қарши ўйнашни орзу қилган. «Сантьяго Бернабеу»да «Реал дарвозабони Тибо Куртуани ожиз қолдирган Жасур Яхшибоев болалигидан айнан «Қироллик клуби»»га қарши ўйнашни орзу қилган экан. Ҳамюртимиз Мадрид сафаридан қайтгач, «Первий спорт» мухбирларига шу мазмунда гапирди: «Болалигимдан «Реал»га қарши ўйнаш орзуси билан улғайганман. Гол уришни хоҳлагандим, аммо буни қандай амалга оширишни тасаввур ҳам қилолмасдим». «Шериф» Молдова чемпионати 13-турида «Милсами» майдонида ғалабага эришди - 1:0. Бунда Яхшибоев жароҳат туфайли майдон четида қолди. 

Сергеевдан навбатдаги гол. «Тобол» Қозоғистон Премьер-лигаси 23-турида «Ордабаси»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Костанай жамоасининг биринчи голига майдонда 59 дақиқа тўп сурган терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев муаллифлик қилди.

Меҳмонда ёқимли ғалаба. РПЛ 10-турида «Рубин» меҳмони бўлган «Нижний Новгород» жамоаси 61-дақиқада пенальтидан урилган ягона гол эвазига навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди. Жамоанинг чап қанот ҳимоясида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Иброҳилхалил Йўлдошев ушбу ғалабага 73 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. «Уфа» вакили Остон Ўрунов эса «Урал»га қарши кечган уй учрашуви (0:1)да қатнашмади.

Барқарорлик йўқ. Беларусь чемпионати Олий лигасининг аввалги турида дуранг қайд этган «Энергетик-БГУ» навбатдаги ўйинда «Слуцк» майдонидан қуруқ қайтди - 0:2. «Талабалар» сафидаги ҳужумчимиз Бобур Абдухолиқов 61-дақиқада алмаштирилган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов эса жароҳат туфайли ҳамон четда қоляпти. Шаҳбоз Умаровнинг клуби БАТЭга «Спутник» билан ўйин учун техник мағлубият ёзилди - 0:3.

Машарипов - гол ҳаммуаллифи. «Ал-Наср» клуби Саудия Арабистони Премьер-лигаси 7-турида «Абха»ни 3:1 ҳисобида енгди. Бу учрашувда тўлиқ вақт тўп сурган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жамоасининг биринчи самарали ҳужумида фаоллик кўрсатиш баробарида учинчи голга бевосита ҳаммуаллифлик қилди. Охирги хабарларга қараганда, «Ал-Наср» раҳбарияти жамоа бош мураббийини алмаштиришга қарор қилди. Ваҳоланки, жиддаликлар бразилиялик Мано Мензес бошқарувида ОЧЛ чорак финалига чиқишди, Саудия Арабистони чемпионатида ҳам чакки ўйнашмаяпти. Хуллас, эндиликда Машарипов жамоасига португалиялик Педро Эммануэль устозлик қилади. У 2018-2019 йиллар оралиғида «Ал-Тавон»ни бошқариб, камтарин клуб билан «Қирол кубоги» турнирида зафар қучганди.

Шомуродов дам олди. «Рома» Европа Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида «Заря» меҳмони бўлиб, ортга 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайт­ди. «Бўрилар» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Украинадаги ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 62-дақиқада захирага олинди. Эътиборлиси, «Заря» - «Рома» учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Рим клуби футболчиларидан айнан Шомуродов қатнашди. Ҳамюртимиз унда ўйин ва «Рим дербиси» юзасидан фикр билдирди. Украиналик журналист­лар Элдордан Жасур Яхшибоев ҳақида ҳам сўрашди:

- Ҳозир ҳамма ўзбек футболи ҳақида гапирмоқда. Вақтида «Динамо» афсонаси Максим Шацких «Реал» дарвозасига гол урганди, кеча бу ишни Яхшибоев такрорлади. У шу билан ўзбек футболининг ёрқин юлдузи мақомини сиздан олиб қўйгандек туюлди. Унинг голидан ҳайрон қолдингизми?

- Яхшибоевнинг голини кўриб, хурсанд бўлдим, албатта. Жасур гол урди, жамоаси «Реал»ни енг­ди. Саволга келсак, ўзимни юлдуз санамайман. Балки бу ерда кўпчилик билмас, аммо Ўзбекис­тонда савияли футболчилар кўп ва улар юлдуз ҳисобланишади.

«Рома» «А» серия 7-турида «Эмполи»ни 2:0 ҳисобида енгди. Шомуродов «Олимпико»да кечган бу баҳсда майдонга тушмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz