Қайднома

Қидирув

СУРХОНДАРЬЁ: 2-лигадаги ўйиндан сўнг оммавий жанжал содир бўлди ва...

СУРХОНДАРЬЁ: 2-лигадаги ўйиндан сўнг оммавий жанжал содир бўлди ва...

  07.10.2021 12:12
  0
  208
СУРХОНДАРЬЁ: 2-лигадаги ўйиндан сўнг оммавий жанжал содир бўлди ва...

Сурхондарё вилоятида 2-лигада қатнашувчи жамоаларнинг Бойсун туманида бўлиб ўтган ўйинидан сўнг футболчилар ўртасида оммавий жанжал содир бўлган. Бу ҳақда вилоят футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 октябрь куни Бойсун туманида футбол бўйича 2-лига иштирокчилари «Бойсун-1975» Қумқўрғоннинг «Қумқўрғон 1977» жамоалари ўртасида 6-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтган. Ўйинда «Бойсун-1975» жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндан сўнг футболчилар ўртасида оммавий жанжал келиб чиққан.

Шундан сўнг жанжаллашаётган футболчиларни ажратиш учун майдонга ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари тушган ва меҳмон жамоа вакилидан бирини майдондан олиб чиқиб кетишга уринган. Қайд этилишича, Бойсун туман ҳокими Асқарали Жўраевнинг аралашуви билан орган ходимлари футболчини қўйиб юборган.

Хабарларга кўра, жанжалнинг бошланишига «Қумқўрғон 1977» жамоаси аъзоларининг ҳакамлар ўйинни ҳалол бошқармади деб эътироз билдириши сабаб бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz