Қайднома

Қидирув

Франциядан иродали ғалаба!

Франциядан иродали ғалаба!

  08.10.2021 08:38
  0
  229
Франциядан иродали ғалаба!

Миллатлар Лигаси ярим финали доирасида Бельгия ва Франция терма жамоалари 7 октябрь, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Туринда ўтган беллашувда умумий ҳисобда дарвозаларга 5та гол урилди. 37-дақиқада Янник Феррейра Карраско ажойиб ҳаракатлари орқали ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқага келиб, Ромелу Лукаку Кевин де Брюйненинг узатмасини голга айлантирди ва орадаги фарқни оширди. Жамоалар танаффусга ушбу ҳисобда йўл олди.

Иккинчи бўлимда Франция вазиятни ўнглаш учун қатор ҳужумлар уюштирди ва бу 62-дақиқада ўз самарасини берди: Карим Бензема жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни доғда қолдириб, ҳисобни қисқартирди. Ушбу вазиятда Бенземага Килиан Мбаппе ассистентлик қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, мувозанатни тиклади. Ўйин тугаши арафасида Тео Эрнандес супер гол уриб, Францияга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси Миллатлар Лигасининг финалига йўл олди. Эндиликда «учранглилар» ҳал қилувчи ўйинда Испания билан тўқнаш келади. Финал ўйини 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Италия ва Бельгия терма жамоалари учинчи ўрин учун баҳсда иштирок этишади.

 

МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ. 1/2 ФИНАЛ

6 октябрь (чоршанба)

ИТАЛИЯ - ИСПАНИЯ - 1:2 (0:2)

Голлар: Пеллегрини (83) - Торрес (17, 45+2).

 

7 октябрь (пайшанба)

БЕЛЬГИЯ- ФРАНЦИЯ - 2:3 (2:0)

Бош ҳакам: Даниэль Зиберт (Германия).

Италия, Турин. «Альянц Стэдиум».

Голлар: Карраско (37), Лукаку (40) - Бензема (62), Мбаппе (69-пен.), Т.Эрнандес (90).

Бельгия: Куртуа, Денайер, Вертонген, Алдервейрелд, Кастань (Батшуайи, 90+2), Витцель, Тилеманс (Ванакен, 70), де Брюйне, Карраско, Азар (Троссард, 74), Лукаку.

Франция: Льорис, Т.Эрнандес, Варан, Л.Эрнандес, Павар (Дюбуа, 90+2), Погба, Рабьо (Тчуамени, 75), Кунде, Мбаппе, Гризманн, Бензема (Верету, 90+6).

Огоҳлантириш: Вертонген (68, Б.).

 

3-ЎРИН УЧУН БАҲС

10 октябрь (якшанба)

18:00 ИТАЛИЯ - БЕЛЬГИЯ

 

ФИНАЛ

10 октябрь (якшанба)

23:45 ИСПАНИЯ - ФРАНЦИЯ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz