Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси «Ньюкасл» ҳақида...

Ҳаммаси «Ньюкасл» ҳақида...

  08.10.2021 14:48
  0
  310
Ҳаммаси «Ньюкасл» ҳақида...

Англиянинг «Ньюкасл» клуби ниҳоят янги хўжайин қўлига ўтди. Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси (PIF - Public Investment Fund), PCP Capital Partners ва RB Sports & Media ташкилотларидан иборат бирлашма «қарғалар»ни сотиб олди. Буни АПЛ ҳам тасдиқлади.

Томонлар ўртасидаги ҳуқуқий масалалар тўлиқ ҳал этилди. Шунингдек, Саудия Арабистони қироллиги клубни назорат қилмаслиги борасида кафолат олинди.

Шу тариқа, «Ньюкасл»ни 14 йил давомида бошқарган Майк Эшли жамоани 300 миллион фунт стерлингга сотди.

Ушбу хабар тарқатгач, «қарғалар» мухлислари бу хабарни катта хурсандчилик билан қарши олишди. Улар жамоа янги хўжайин бошқарувида муваффақиятга эришишига ишонишмоқда. Чунки улар Майк Эшлини ёмон кўриб қолишганди.

Клуби янги директори Аманда Стейвли эса клубнинг жуда катта режалари борлигини таъкидлади.

«Жамоа Премер-лиганинг энг юқори поғонасида бўлиши керак. Вақт керак, лекин мен ваъда бераман, биз жадвалда биринчи ўринни эгаллаб, АПЛ чемпионига айланамиз. Англияда жуда жиддий рақобат бор, лекин бу бизни қўрқитмайди. Бу мамлакат дунёнинг энг яхши футболига эга ва «Ньюкасл» - дунёнинг энг яхши жамоаси.

Клуб совринларни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Биз Премьер-лигада олтин медал олишимиз ва Европа майдонларида ҳам муваффақият қозонишимиз керак.

Бизда ажойиб жамоа бор. Энг яхши таркибни шакллантиришимиз керак. Мен мураббий билан учрашдим. Биз янги мураббийни қидирмагунимизча, у жамоада қолади», - дея иқтибос келтиради Стейвли Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, «қарғалар»нинг эгаси ўзгарганидан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу хабар клуб акцияларини Араб инвестиция жамғармаси сотиб олгани арафасида маълум бўлди.

The Telegraph хабарига кўра, клуб АПЛнинг 2021/2022 йилги мавсумини муваффақиятсиз бошлаган Стив Брюсни ишдан бўшатмоқчи. Унинг ўрнига «Ньюкасл» Стивен Жеррард ва Френк Лэмпард номзодини кўриб чиқмоқда.

Англия чемпионатининг 7-туридан сўнг, «қора-оқлар» атиги 3 очко тўплашди ва турнир жадвалининг 19-поғонасидан жой олишди. Жамоа кейинги ўйинини 17 октябрь куни Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоасига қарши ўтказади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz