Қайднома

Қидирув

Ван Де Бек кетмайди

Ван Де Бек кетмайди

  09.10.2021 20:30
  0
  213
Ван Де Бек кетмайди

«Манчестер Юнайтед« ярим ҳимоячиси Донни Ван Де Бек жамоада қолиши мумкин. Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер бутун таркибни мавсум охиригача сақлаб қолмоқчи. Шунинг учун голландиялик ярим ҳимоячи камида мавсум сўнггигача клубда қолади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Эвертон» Ван де Бекни ижарага олмоқчи эди, аммо Сульшер футболчини қўйиб юбормади. 24 ёшли футболчи эса жамоадаги ҳозирги мавқеи ва ўйин вақтидан норози.

Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 3та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади. Нидерландияликнинг «Қизил иблислар» билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz