Қайднома

Қидирув

Про лигас: Суперлига-2022га чиққан "Динамо" ва "Нефтчи" вилоят ҳокимлари эътибру эътирофида...

Про лигас: Суперлига-2022га чиққан "Динамо" ва "Нефтчи" вилоят ҳокимлари эътибру эътирофида...

  13.10.2021 21:21
  0
  261
Про лигас: Суперлига-2022га чиққан

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси Про лигадаги икки йиллик иштирокидан кейин жорий йилги мавсум якунланишидан тўрт тур аввал Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритди.

«Динамо» клуби элитага қайтгач, Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов фейсбукдаги саҳифаси орқали табрик йўллади.

«Азиз самарқандликлар! Севимли футбол жамоамиз «Динамо» 2022 йилда Суперлигада тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу муносабат билан бутун вилоятимиз аҳлини, барча футбол ишқибозларини табриклайман!

«Динамо» профессионал футбол клуби аъзоларига Суперлига ўйинларида омад ва зафарлар ёр бўлсин!», - дея ёзилади вилоят ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Про лигадан Суперлигага йўлланма олишди. 

****

Про лига 20-тури доирасида «Нефтчи» Бухорода «Нурафшон» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, муддатдан аввал Суперлига йўлланмасини нақд қилди.

Қисқа таътилдан кейин «Нефтчи» аъзолари яна Фарғонага қайтишгач, жамоа аъзолари Фарғона вилояти ҳокимияти, мутасадди раҳбарлар ва мухлислар томонидан «Истиқлол» стадионида тантанали кутиб олинди. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармасининг раҳбари Хуршид Аҳмедов «Нефтчи»нинг муддатидан олдин Суперлига йўлланмасини қўлга киритилгани муносабати билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг табригини етказиб, вилоят ҳокими номидан жамоани қутлади.

Учрашув чоғида «Нефтчи»нинг ўтган мавсум сўнгида «Турон»га мағлуб (0:1) бўлиб, Суперлигага чиқа олмаганидан кўз ёшларини тия олмаган футбол мактабининг тарбияланувчиси ва жамоанинг ёш жонкуяр мухлиси Сайфулло Йўлдошевга вилоят ҳокими номидан «Нефтчи» клубининг либоси эсдалик совға тариқасида топширилди. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Про лига 21-тури доирасида 14 октябрь, пайшанба куни ўтадиган «Нефтчи» - «Динамо» ўйини олдидан Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида катта байрам тадбири ташкиллаштирилади. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Нефтчи» очколари сонини 40тага етказиб, Суперлигага йўлланмани нақд қилган бўлса, 34 очко билан 2-ўринда бораётган «Динамо» жамоаси Фарғонада дуранг натижа қайд этган тақдирда ҳам Суперлигага бериладиган 2-йўлланмани нақд қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мавсум бошида Илҳом Мўминжонов ва жамоа олдига «Нефтчи»ни Суперлигага олиб чиқиш вазифасини қўйган эди. Жамоа 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигага йўлланма олди.


Манба: tribuna.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz