Қайднома

Қидирув

Умтити «Барса»дан текинга кетади...

Умтити «Барса»дан текинга кетади...

  16.10.2021 07:07
  0
  215
Умтити «Барса»дан текинга кетади...

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити клуб билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши мумкин, чунки у амалда бу мавсум майдонга тушмайди.

Футболчиларнинг ҳолати ва трансфери бўйича ФИФА қоидасида шундай дейилган:

Мавсум давомида ўз клуби расмий ўйинларининг 10 фоизидан камини ўтказган футболчи, яхши спорт сабаблари туфайли, шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатларга баҳо беришда бундай футболчининг ҳолати муносиб тарзда кўриб чиқилади.

Спорт сабабининг мавжудлиги муайян вазиятга қараб белгиланади. Бундай ҳолда, спорт санксияси қўлланилмайди, лекин компенсатсия тўланиши мумкин. Шу асосда, футболчи ўзи рўйхатдан ўтган клуб иштирокидаги мавсумнинг охирги расмий ўйини тугаганидан кейин 15 кун ичида шартномасини бекор қилиши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz