Қайднома

Қидирув

«Насаф» финалда «Ал-Муҳаррақ» билан ўйнайди

«Насаф» финалда «Ал-Муҳаррақ» билан ўйнайди

  21.10.2021 11:41
  0
  257
«Насаф» финалда «Ал-Муҳаррақ» билан ўйнайди

ОФК кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган иккинчи ўйин ҳам якунига етди. Баҳрайннинг «Ал-Муҳаррақ» клуби ўз уйида Қувайтнинг «Қувайт» СК жамоасини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 20-дақиқасида Маҳмуд ал-Мардий ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Флавио Кариока мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу ҳисоб ўйинда бошқа ўзгармади.

Шу тариқа, «Муҳаррақ» финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финалда «Насаф»га қарши майдонга чиқади. Финал учрашуви 5 ноябрь куни Баҳрайндаги «Ал-Муҳаррақ» стадионида бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz