Қайднома

Қидирув

Футбол юлдузлари ҳаёти: Шоҳона сарой, мегаҳашамат...

Футбол юлдузлари ҳаёти: Шоҳона сарой, мегаҳашамат...

  23.10.2021 11:44
  0
  379
Футбол юлдузлари ҳаёти: Шоҳона сарой, мегаҳашамат...

ДЭВИД БЕКХЭМГА ҚАРАШЛИ ТУРАР-ЖОЙГА НАЗАР. Англия футболининг бош модели шоҳлар қасридан фарқ қилмайдиган кошонага эга. Ушбу саройнинг баҳоси «атиги» - 14 миллион евро. У ерда турли зиёфатлар кети узилмайди. Қирол оиласи эса Бексга қўшни. Ҳа, Англия миллий жамоаси афсонасининг шаҳар четидаги уйи - кўпчилик учун орзу. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида шундай.

* * *

Қиймати 14 миллион еврога тенг сарой. Бекхэмлар оиласининг резиденцияси, яъни қароргоҳи Англиянинг Котсуолдс туманида жойлашган. Гап Чиппинг Нортон шаҳри яқинидаги гўзал тепаликлар орасида бўй чўзган қишлоқ типидаги кичик ҳудуд ҳақида кетмоқда. «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси 2016 йили бу ердан фермер уйини сотиб олиб, уни худди саройга ўхшаш кенг ва ёруғ бинога айлантирди. Турар-жой 7 миллион еврога баҳоланган. Британия агентликлари маълумотларига кўра эса, ҳозирда кўчмас мулкнинг нархи 14 млн. еврога кўтарилган. Чунончи, бу ерда бир неча ой давомида катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Уй ҳудудида Дэвид ва Виктория Бекхэм жуфтликларига тегишли ёрқин машиналар ва мотоцикллар учун улкан гараж, бас­сейн­лар, боғлар, ҳаттоки, теннис корти бунёд этилди. Сарой ичида 7 минг шиша пиво сақлашга мўлжалланган ертўла ҳам бор. Тушунарлики, яшаш жойи сауна ва кичик ҳовуз билан жиҳозланган. Яна гаражга олиб борадиган ер ости туннели қурилди. Муҳими, Дэвид кўрсатмаси билан уйнинг қадимий жиҳозлари сақлаб қолинди. Булар - ўтин каминлар, улкан қандиллар ва ғишт деворлар манзараси.

* * *

Юлдуз қўшнилар. Ўтган ёз британиялик машҳур ошпаз Гордон Рамзи оиласи билан Бекхэмлар хонадонида меҳмон бўлди. Умуман, Котсуолдсга қирол оиласи вакиллари тез-тез ташриф буюришади. Зеро, шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Маркл айнан Бекхэмлар қўшниси ҳисобланади. Шунингдек, актёр Жорж Клуни, супермодель Кейт Мосс, актриса Лиз Херли ва бошқа таниқли шахслар вақти-вақти билан собиқ футболчининг қўнимгоҳи атрофида тўхташади. Яъни улар таътилни шу ердаги виллаларда ўтказишга одатланишган.

* * *

Спорт иншоотлари. Бекхэм буюртмасига кўра, уй ҳудудида аввало, теннис корти бунёд этилди, кейинчалик бу ерда оиланинг иккинчи ўғли Ромео учун футбол майдони ҳам пайдо бўлди. Майдондаги воқеаларни кузатиш учун томоша жойи ҳам ҳозирланган. Йога машғулотларига мошлаштирилган тренажёр зали ва махсус югуриш йўлакчаси ҳам Бекхэмлар хизматида. Spice Girls поп-гуруҳининг собиқ хонандаси ўтган йилнинг апрель ойида 46-туғилган кунини спортча нишонлади - янги велосипедда сайрга чиқди. Очиқ бассейн - турар-жойнинг ўзига хос чиройи. Бу ерда ўтган йили Ромео Жеймс Бекхэмнинг қаллиғи - модель Мия Риган кўриниш берди.

* * *

Дам олиш, хобби ва зиёфатлар... Хоналар бирига пианино ўрнатилган. Унда Дэвиднинг кенжа ўғли - Круз шуғулланади. Болакай мусиқага қаттиқ қизиқади ва қўшиқ куйлашни ёқтиради. Виктория Бекхэмнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари Крузни кимсан Жастин Биберга қиёслашмоқда. Кошонада яна барбекю пишириш майдони ҳам бор. Бу ерда асосан Давиднинг ўзи ўғиллари ва қизига гўштли таомлар пишириб беради. Энг қизиғи, Бекхэмлар оиласи ҳудудда асаларичилик билан шуғулланади. Бринатиянинг айрим нашрларида ёзилишича, Дэвид ўз бренди остида асал ишлаб чиқариш ҳақида жиддий бош қотира бошлаган. Бошида бу ишга хобби сифатида қараган собиқ футболчи эндиликда асалариларга том маънода берилиб кетган. Қолаверса, Дэвид ва Виктория томорқада сабзавот етиштиришади, ҳаттоки, уларни қиш мавсумига ғамлаб қўйишади. 2019 йили машҳур жуфтлик кошонасида Викториянинг яқин дугонаси - актриса Ева Лонгория иштирокида дабдабали зиёфат уюштирилди. Шунингдек, 2020 йилнинг март ойида катта ўғли Бруклиннинг 21 ёшга тўлгани шарафига катта байрам кечаси ўтказилди. The Sun нашри хабарига кўра, ўша зиёфатга тахминан 100 минг фунт сарфланди. Меҳмонлар орасида рэпер Stormzy, Spice Girls гуруҳи вакиллари ва бошқа машҳурлар кўриниш беришди.

Маълумот учун: Дэвид ва Виктория 1999 йилнинг июл ойида турмуш қуришган. Улар ҳозирда 4 нафар фарзандни тарбиялашмоқда: Бруклин Жозеф (1999 йили туғилган), Ромео Жеймс (2002 йили туғилган), Круз Дэвид (2005 йили туғилган) ва оиланинг ягона қизи Харпер Севен (2011 йили туғилган).

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz