Қайднома

Қидирув

Яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун ЎзПФЛ спорт принципларидан воз кечмайди...

Яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун ЎзПФЛ спорт принципларидан воз кечмайди...

  23.10.2021 16:10
  0
  256
Яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун ЎзПФЛ спорт принципларидан воз кечмайди...

Суперлига кейинги мавсумида клублар сони 16тага етказилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан кўп ўтмай, ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев лигадаги клублар сони оширилмаслигини билдирди.

«Турон» — яхши лойиҳа. У қисқа вақт ичида нафақат ўз атрофида, балки бошқа вилоятларда ҳам ҳурматга сазовор бўлишга эришди. Бу энг муҳим жиҳат. Кўпчилик клуб Про лигага тушиб кетмаслигини истаяпти. Ваҳоланки, катта натижаларга эришиб ҳам мухлислар меҳрини қозонмаган клублар ҳақида сиз яхши биласиз. 

Про лига бу ҳаётнинг тугаши эмас. Ҳар биримиз уришни билганимиз каби, йиқилишга ҳам тайёр туришимиз лозим. Йиқилмайдиган одам эмас, йиқилганида ҳам қайтиб оёққа тура оладиган одам кучлидир. Ҳар бир қабул қилган зарбамиз бизга оғриқ билан бирга дарс ҳам беради. Бундан хулоса чиқаришимиз ва йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз муҳим. 

Менга «Турон» билан бир қаторда 15 йил аввалги «Бунёдкор», «Машъал», 5 йил аввалги «Обод», 1 йил аввалги «Истиқлол», ҳозир мавжуд бўлган «Андижон», «Насаф» лойиҳалари ҳам ёқади. Агар ҳаммамиз тўғри ишлаганимизда, биз уларнинг аксарини сақлаб қолишимиз мумкин эди. Афсуски, уларнинг айримлари ҳақиқат топа олмасликларига ишонди ва футболдан қўл силтаб юборди. Айрим ноинсоф кишилар томонидан барпо этилган пирамида нафақат уларни йиқита олди, балки катта арбобларнинг ҳам миллионлар ўйинидан совушига олиб келди. 

Бизнинг соҳада фитналар кўп. Биз уларга қарши ҳар кун, ҳар соат курашамиз. Натижаси муҳим эмас, муҳими кураша олаётганимиз. Биз «Турон»ни ҳам шунга чақирамиз ва ишонамизки, унинг асосчилари ўз ғояларини амалга ошириш учун олдинга юришда давом этади. Ва албатта ҳамма яхши тушуниши керакки, яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун спорт принципларидан воз кечилмайди. Қонунлар, қоидалар олдида ҳамма бир бўлиши энг муҳим жиҳат. 

Бугун ўзгаришлар бор. Тўғри йўлдагилар баъзида ғолиб келади, баъзида эса йўқ. Ахир «Турон» ҳам йил аввал катта ғалабага эришди, тўғри йўналиш ғолиб чиқди. Кейинги қайтиш янада кучлироқ, янада ақллироқ бўлиши шарт. Шундай экан, нияти тоза кишиларга биргина хитобимиз бор: ҳеч қачон таслим бўлманг. Минг машаққатли бўлса ҳам, минг узоқ бўлса ҳам — барибир тўғри йўлдан юриш керак. Бу бизга ички хотиржамлик беради. Шу кунгача бундан ҳам улуғроқ бахтни кўрганим йўқ», - дея ёзади Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, Суперлига якунига 4 тур қолаётганда хусусий клублар саналмиш «Турон» ва «Андижон» жамоалари чемпионатнинг сўнгги 13-14-ўринларини эгаллаб турибди.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz