Қайднома

Қидирув

“Сўғдиёна” чемпионни мағлуб этди, аммо Питер Хюстранинг фиғони фалакда

“Сўғдиёна” чемпионни мағлуб этди, аммо Питер Хюстранинг фиғони фалакда

  25.10.2021 07:27
  0
  221
 “Сўғдиёна” чемпионни мағлуб этди, аммо Питер Хюстранинг фиғони фалакда

Cоcа-Cоlа Суперлиганинг 23-тур ўйинлари давом эттирилди. Чемпионликни муддатидан аввал ҳал этиб улгурган “Пахтакор” Жиззахга сафар уюштирди. Тенг курашлар  остида ўтган ўйинда Шаҳбоз Жўрабековнинг 53-дақиқада киритган голи учрашув тақдирини ҳал этди. “Сўғдиёна” мазкур ғалабаси билан уч кунлик оралиқдан сўнг АГМКдан иккинчи поғонасини “тортиб олди”. Ҳар иккала жамоа айни пайтда 43 очкодан жамғарган, тўплар нисбатига кўра жиззахликлар юқори ўринни эгаллаб турибди. Эртага ўтадиган “Андижон” ва “Насаф” учрашувидан сўнг 23-турга якун ясалади.  

Cоcа-Cоlа Суперлига. 23-тур

24 октябрь, якшанба

СЎҒДИЁНА – ПАХТАКОР - 1:0 (0:0)

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 4503 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Олимжон Абдувосилов, Александр Сидоров, Равшан Абдувоҳидов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Шаҳбоз Жўрабеков, 53 (1:0)

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Элёр Орифов, Аюбҳон Нўъмонов, Искандар Шойқулов (Дарко Станоевич, 70), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов (Саҳоб Рашидов, 88), Жасур Ҳасанов (Эргаш Исмоилов, 88), Шаҳбоз Жўрабеков, Жавоҳир Қаҳрамонов (Баҳодир Насимов, 76), Лука Чермель, Марко Колакович

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев, 87), Боян Матич, Ҳумоюнмирзо Иминов (Шерзод Темиров, 77), Марлен Чобанов, Достонбек Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов, 87), Аброрбек Исмоилов, Шерзод Аъзамов (Шароф Муҳиддинов, 17), Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев, Шаҳзод Азмиддинов

Огоҳлантиришлар: Аюбхон Нўъмонов, 9, Шоҳруз Норхонов, 11,Улуғбек Бақоев, 11 (бош мураббий) -  Аброрбек Исмоилов, 38, Шахзод Азмиддинов, 45+1, Элдорбек Суюнов, 51,  Марлен Чобанов, 52, Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+3

Четлатиш: Марлен Чобанов, 90+2 (иккинчи сариқ).
***

*** «Нидерландияда бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди». Питер Ҳюистра Жиззахдаги мағлубият, инобатга олинмаган гол, Қўқонда ҳам шу ҳакам бошқарувида мағлуб бўлгани ҳақида

*** Суперлига 23-тури доирасидаги «Сўғдиёна» - «Пахтакор» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонларнинг нидерландиялик бош мураббийи Питер Ҳюистра Суперлигадаги майдонларнинг ҳолати, ҳакамларнинг хатоси ва ўйинларга қандай тайинланиши ҳақида аччиқ гапларни гапирди.


Манба: pfl.uz, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz