Қайднома

Қидирув

АПЛ. 9-тур: «Мўъжизалар театри»да илк марта!

АПЛ. 9-тур: «Мўъжизалар театри»да илк марта!

  25.10.2021 09:39
  0
  212
АПЛ. 9-тур: «Мўъжизалар театри»да илк марта!

«МЮ» мўъжизавий «Олд Траффорд»да «Ливер­пул»га қарши ҳеч нарса қилолмади - 0:5. «Қизил иблислар» ўз мухлислари кўз ўнгида «қизиллар»га ҳеч қачон бундай йирик ҳисобда ютқазган эмасдилар. Умуман, «Юнайтед» 1925 йилдан буён Англия юқори лигаси доирасида «Ливерпуль» билан ўйинларда бу қадар шармандаликка юз тутмаганди. Муҳаммад Салоҳ эса АПЛ тарихида «Олд Траффорд»да «МЮ»га «хет-трик» тортиқ этган биринчи футболчи бўлди. Мисрлик ҳужумчи 50 дақиқалик ўйин вақтида Давид де Хеани 3 марта ожиз қолдирди. Умуман олганда, «Олд Траффорд»да «иблислар» дарвозасига охирги марта 3та гол уриш 2003 йилнинг апрелида бразилиялик Роналдога насиб этганди. У ЧЛ доирасидаги баҳсда «Реал» учун 3та гол ҳосил қилганди.

*** «Челси» бечора «Норвич»ни 7:0 ҳисобида «савалаб», АПЛ рекордини ўрнатди - жамоа чемпионатда 18-марта 1та ўйинда 6тадан кўп гол урди. АПЛ тарихида бошқа бирор жамоа бундай сермаҳсуллик билан мақтанолмайди.

*** Томас Тухель бошқарувидаги «Челси» АПЛда 17-марта ўз дарвозасини «қуруқ» сақлади.

*** «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола қўл остида 130-марта ўйинни 3та ёки кўпроқ гол фарқи билан ўз фойдасига ҳал қилди. Испаниялик мутахассис «Брайтон»га қарши учрашувда АПЛдаги 308-ўйинини нишонлади: «Сити» Гвардиола бошқарувида 42 фоиз ўйинда 3тадан кўп гол урган.

*** Криштиану Роналду («МЮ») АПЛда кетма-кет 4-ўйинда самарали ҳаракатни амалга оширолмади. У бундан олдин «Астон Вилла» (0:1), «Эвертон» (1:1) ва «Лестер» (4:2) билан ўйинларда на гол урган ва на самарали узатма муаллифига айланганди.

*** Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль» либосидаги голли серия­си 10та ўйинга етди. Бу унинг шахсий рекордидир.

*** Наби Кейта «Ливерпул»нинг «Олд Траффорд»даги энг тезкор голи муаллифига айланди - у 4,42-дақиқада ҳисобни очди.

*** «МЮ» қаторасига 10та ўйиндан буён гол қабул қилмоқда. Шу ўйинларнинг 9тасида дарвозани Давид де Хеа қўриқлаган, 1тасида Дин Хендерсон.

22 октябрь

АРСЕНАЛ - АСТОН ВИЛЛА - 3:1 (2:0)

Лондон. 59496 томошабин.

Голлар: Парти (23), Обамеянг (45+6), Смит-Роу (56) - Рэмзи (82).

Арсенал: Рэмсдейл, Томиясу, Уайт, Габриэл, Нуну Тавареш, Сака, Локонга (Мэйтленд-Найлз, 73), Парти, Смит-Роу, Лаказетт (Эдегор, 68), Обамеянг (Мартинелли, 90).

23 октябрь

ЧЕЛСИ - НОРВИЧ - 7:0 (3:0)

Лондон. 42055 томошабин.

Голлар: Маунт (8, 85-пен., 90+1), Хадсон-Одои (18) Жеймс (42), Чилуэлл (57), Ааронс (62-авт.).

Челси: Менди, Чалоба, Тьяго Сильва, Рюдигер, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Жеймс, Ковачич, Маунт, Хадсон-Одои (Зиеш, 70), Чилуэлл, Хаверц (Баркли, 70).

Четлатиш: Гибсон (65, Н.).

ЭВЕРТОН - УОТФОРД - 2:5 (1:1)

Ливерпуль. 38834 томошабин.

Голлар: Дэвис (3), Ришарли­сон (63) - Кинг (13, 80, 86), Куцка (78), Денис (90+1).

Эвертон: Пикфорд, Коулмэн, Кин, Годфри, Динь, Таунсенд, Дэвис, Аллан, Грэй (Ивоби, 77), Гордон (Ришарлисон, 60), Рондон.

КРИСТАЛ ПЭЛАС - НЬЮКАСЛ - 1:1 (0:0)

Лондон. 24609 томошабин.

Голлар: Бентеке (56) -  Уилсон (65).

Ньюкасл: Дарлоу, Манкильо, Крафт, Ласселс, Кларк, Ритчи, Хэйден, Лонгстафф (Уиллок, 65), Фрэйзер (Альмирон, 65), Уилсон, Сен-Максимен (Жоэлинтон, 81).

ЛИДС - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 1:1 (0:1)

Лидс. 36475 томошабин.

Голлар: Родриго (90+4-пен.) - Хван Хи Чхан (10).

Лидс: Мелье, Шеклтон, Льоренте, Купер, Даллас, Рафинья (Саммервилл, 54), Стрейк, Клих (Гелхардт, 62), Жеймс, Харрисон (Робертс, 46), Родриго.

САУТГЕМПТОН - БЕРНЛИ - 2:2 (1:1)

Саутгемптон. 29145 томошабин.

Голлар: Ливраменто (41), Броя (50) - Корне (13, 57).

Саутгемптон: Маккарти, Ливраменто, Беднарек, Салису, Перро, Уолкотт (Армстронг, 74), Ромеу, Диалло, Элюнусси, Броя (Адамс, 79), Редмонд (Армстронг, 89).

БРАЙТОН - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 1:4 (0:3)

Брайтон энд Хоув. 31215 томошабин.

Голлар: Мак Аллистер (81-пен.) - Гюндоган (13), Фоден (28, 31), Маҳрез (90+5).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Ляпорт, Жоау Канселу, Бернарду Сильва, Родри, Гюндоган (Фернандиньо, 75), Габриэль Жезус (Маҳрез, 87), Фоден, Грилиш (де Брюйне, 77).

24 октябрь

ВЕСТ ХЭМ - ТОТТЕНХЭМ - 1:0 (0:0)

Лондон. 60000 томошабин.

Гол: Антонио (72).

Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон, Дайер, Ромеро, Регилон (Хиль, 84), Лукас Моура (Бергвейн, 90), Ндомбеле (Ло Чельсо, 84), Сон Хюн Мин, Хейбьерг, Скипп, Кейн.

БРЕНТФОРД - ЛЕСТЕР - 1:2 (0:1)

Брендтфорд. 17250 томошабин.

Голлар: Йоргенсен (60) - Тилеманс (14), Мэдисон (73).

МЮ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:5 (0:4)

Манчестер. 73088 томошабин.

Голлар: Кейта (5), Диогу Жота (13) Салоҳ (38, 45+5, 50).

МЮ: Де Хеа, ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Гринвуд (Погба, 46), Рэшфорд (Диогу Далот, 62), Бруну Фернандеш (Кавани, 62), Мактомини, Фред, Роналду.

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Кейта (Окслейд-Чемберлен, 64), Хендерсон, Милнер (Жонс, 27), Салоҳ, Фирмино (Мане, 77), Диогу Жота.

Четлатиш: Погба (60, М.).

Турнир жадвали

 

Ўрин  Клуб Ў Ғ Д М Т.н. Очко
1  Челси 9 7 1 1 23-3 22
2  Ливерпуль 9 6 3 0 27-6 21
3  Манчестер Сити 9 6 2 1 20-4 20
4  Вест Хэм 9 5 2 2 16-10 17
5  Брайтон 9 4 3 2 9-9 15
6  Тоттенхэм 9 5 0 4 9-13 15
7  Манчестер Юнайтед 9 4 2 3 16-15 14
8  Эвертон 9 4 2 3 15-14 14
9  Лестер 9 4 2 3 15-15 14
10  Арсенал 9 4 2 3 10-13 14
11  Вулверхэмптон 9 4 1 4 9-9 13
12  Брентфорд 9 3 3 3 11-9 12
13  Астон Вилла 9 3 1 5 13-15 10
14  Уотфорд 9 3 1 5 12-17 10
15  Кристал Пэлас 9 1 6 2 11-14 9
16  Саутгемптон 9 1 5 3 8-12 8
17  Лидс 9 1 4 4 8-16 7
18  Бернли 9 0 4 5 7-15 4
19  Ньюкасл 9 0 4 5 11-20 4
20  Норвич 9 0 2 7 2-23 2

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Микель Артета («Арсенал» бош мураббийи): - Ҳозир ёшларимизга худди шундай фаоллик керак. Зеро, шунга муҳтожмиз. Йигитларимизнинг бугунги ҳаракатлари ёқди. Айниқса, Нуну Таварешга гап йўқ. «Кристал Пэлас»га қарши кечган баҳсни қайта кўриб чиққандик. Унда ҳам ҳаммасини яхши бошлаган, фақат фаолликни пасайтиргандик. Бугун  шу камчиликка йўл қўймадик.

Даниэль Фарке (Норвич» бош мураббийи): - Ўйиндан олдин йигитларга футбол оламидаги энг қийин вазифа олдида турганимизни айтгандим. Ўз ўйинимизни кўрсатмоқчи эдик, аммо ўхшамади. Жуда секин ўйнадик, қарорлар қабул қилишда қийналдик. Шунинг ортидан 0:7 юзага келди. Футболчиларда ҳам кайфият тушиб кетган, уларни қаттиқ жазолаш шарт эмас. 2-3 кунда буни унутиш қийин. Аммо олдинда ўйинлар бор, демак, бугунги натижани тезда ёддан чиқаришимиз керак.

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Нима дейишим мумкин? Бундай ғалабани кутганмидим? Албатта, йўқ. Футболчилар ҳужумда ақл бовар қилмас ишларни амалга оширишди. Тинимсиз прессинг уюштирдик, тўп назоратини қўлга олдик ва ажо­йиб голлар урдик. Танаффусда йигитларга янада яхшироқ ўйнай олишларини айтдим. Бундай ҳолат фао­лиятимда олдин ҳам бўлганми? Жавоб беришим учун вақт керак. Шогирдларим китобимга яхши боб қўшиб қўйишди.

 

Тўпурарлар:

Салоҳ (Ливерпуль) - 10та

Варди (Лестер) - 7та

Антонио (Вест Хэм) - 6та...

 

10-тур

30 октябрь (шанба)

16:30   Лестер - Арсенал

19:00   Манчестер Сити - Кристал Пэлас

19:00   Ливерпуль - Брайтон

19:00   Уотфорд - Саутгемптон

19:00   Ньюкасл - Челси

19:00   Бёрнли - Брентфорд

21:30   Тоттенхэм - МЮ

31 октябрь (якшанба)

19:00   Норвич - Лидс

21:30   Астон Вилла - Вест Хэм

01:00   Вулверхэмптон - Эвертон



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz