Қайднома

Қидирув

«Лацио» футболчилари «қамал»да...

«Лацио» футболчилари «қамал»да...

  26.10.2021 17:37
  0
  154
«Лацио» футболчилари «қамал»да...

«Лацио» Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Верона»га қарши ўйинда 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Lazionews сайти тарқатган хабарга кўра, римликлар устози Маурицио Сарри баҳснинг эртасига футболчиларни машғулот учун йиғди. Клуб базасига жамоа президенти Клаудио Лотито ташриф буюрди ва машғулот жараёнини кузатди ҳамда футболчилар билан бирга тушлик қилди. Тушлик пайтида «Лацио» президенти ўйинчилар билан анча жиддий оҳангда гаплашган. Шундан сўнг раҳбар футболчиларнинг уйга қайтишларига рухсат бермади. Ўйинчилар базада қолишди. Лотито футболчилардан ўйинни кучайтиришни талаб қилди. «Лацио» А сериянинг 9-туридан сўнг 15 очко билан жадвалда 8-поғонани эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги учрашувни 27 октябрь куни "Фиорентина"га қарши ўтказади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz