Қайднома

Қидирув

Жараён: «Сизларни эшитмаяпман!»

Жараён: «Сизларни эшитмаяпман!»

  14.11.2021 11:22
  0
  214
Жараён: «Сизларни эшитмаяпман!»

2017 йилнинг июлида Ҳоқон Чалханоглу 23,3 млн. евро эвазига «Байер»дан «Милан»га ўтганди. У «россонерилар» сафида барча турнирларда 172та ўйин ўтказиб, 32та гол ва 48та ассист қайд этди. Жамоа билан совринларга эга чиқмади, лекин «қизил-қоралар»нинг Чемпионлар Лигасига йўл олишига кўмаклашди.

Чалханоглунинг «Милан»даги шартномаси ўтган ёзда якунига етганди. Клуб келишувни узайтиришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин томонлар муаммоларга йўлиқишди. Дастлаб айрим деталлар бўйича келишмовчилик кузатилди (ОАВ футболчи катта маош сўраётгани ҳақида ёзди), сўнгра Ҳоқон музокараларни чўзиб, шартномани янгиламаслик учун турли баҳоналарни ўйлаб топди.

Натижада Чалханоглу баҳор ойи ўрталарида «Милан» раҳбарларига келишувни узайтирмоқчи эмаслигини таъкидлади, ёзда эса кутилмаганда эркин агент мақомида «россонерилар»нинг азалий рақиби - «Интер»га ўтди. Примавера бўйича келишувларни инобатга олмаса, бу 2010 йилдан буён мазкур клублар ўртасида амалга ошган 8-трансфер бўлди.

«Интер» сафига қўшилганидан кейин Чалханоглу етарлича гапиришга улгурди:

* «Милан»дан «Интер»га ўтиши ҳақида: «Осон ечим. Барчаси директор Аузилио ҳамда мураббий Инзаги шарофати билан тезда амалга ошди».

* Шунчаки, «Интер»га ўтиши ҳақида: «Жуда бахтлиман. Бу жамоа таркибига қўшилиш - фаолиятимда ўсиш ҳисобланади».

Ҳоқоннинг «Интер» футболчиси сифатида дастлабки дербидаги иштироки трансфер амалга ошганидан тўрт ой ўтганидан сўнг кузатилди - у пенальтини аниқ амалга ошириб, гол муаллифига айланди.

«Милан» фанатларининг муносабати? Улар футболчига атаб ҳуштакбозлик қилишди. Чалханоглунинг муносабати? Жамоадошлари билан голни нишонлаганидан кейин мухлислар томонга қараб, қўлларини қулоғига қўйганча, «Сизларни эшитмаяпман!» маъносида қилиқ қилди.

«Россонери» мухлисларининг норозиликлари шу билан чекланиб қолмади. Улар ўйиндан кейин Чалханоглуга атаб катта баннерлар тайёрлаб, уни шаҳардаги кўприкка илиб қўйишди. Ҳа, унда футболчига ёқмайдиган сўзлар ёзилгани турган гап...

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz