Қайднома

Қидирув

Португалия ва Россия тўғридан тўғри йўлланма ололмади. Энди ўтиш ўйинлари қандай бўлади?

Португалия ва Россия тўғридан тўғри йўлланма ололмади. Энди ўтиш ўйинлари қандай бўлади?

  16.11.2021 08:28
  0
  685
Португалия ва Россия тўғридан тўғри йўлланма ололмади. Энди ўтиш ўйинлари қандай бўлади?

ЖЧ-2022 Европа саралашида гуруҳ босқичи ўйинлари якунланишига икки кун қолди. Европада ЖЧ-2022 саралаши ўйинлари доирасида тўрт гуруҳда сўнгги турлар бўлиб ўтгач, Сербия, Испания ва Хорватия (J гуруҳида Германия олдинроқ вазифани уддалаганди) тўғридан тўғри йўлланма орқали Қатарга борадиган бўлди. A гуруҳида Португалия, B гуруҳида Швеция, H гуруҳида Россия, J гуруҳида Шимолий Македония плей-оффда йўлланма учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ўтиш ўйинлари нима дегани? Унда кимлар қатнашади?

Бу Қатардаги мундиал йўлланмаси учун ўзига хос плей-офф босқичидир. Ўтиш ўйинларида жами 12 терма жамоа бўлади. Бу саралаш босқичидаги 10 гуруҳда иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ва Миллатлар Лигасида яхши иштирок этган, аммо жаҳон чемпионати саралашидаги гуруҳларда биринчи ёки иккинчи ўринларни эгаллай олмаган жамоалардир.

Улар кўҳна қитъадан яна қайси уч терма жамоа жаҳон чемпионатига боришини аниқлашади.

Қуйидагилар ўтиш ўйинларидаги иштирокини кафолатлаб бўлган:

Португалия Швеция Россия Шимолий Македония Шотландия Уэльс Чехия Австрия.

Ўтиш ўйинларидаги тўрт ўрин ҳали вакант, чунки саралаш босқичида бир неча гуруҳда ҳали сўнгги тур бўлиб ўтмади ва якуний кўриниш шаклланмади. Бу ўринларни қуйидагилар эгаллаши мумкин:

Италия ёки Швейцария Финландия ёки Украина Нидерландия, Туркия ёки Норвегия Англия ёки Польша.

Ўтиш ўйинлари учун қуръа 26 ноябрь куни ўтказилади. Қуръада 12 иштирокчи тўрттадан бўлиб уч қисмга ажралади («уч йўл») ва олтита яримфинал жуфтлиги ҳосил қилинади. Бу жуфтликларнинг ўзаро ўйинларида (фақат бир ўйин) олтита ғолиб финалга чиқади. Финалдаги уч ўйинда ғолиб бўлганлар Қатарга йўл олади.

Ўтиш ўйинлари 2022 йил баҳорида ўтказилади: яримфиналлар — 24 ва 25 март кунлари, финаллар — 28 ва 29 март.

Қуръадан олдин барча жамоалар «сараланган» ва «сараланмаганлар»га ажралади, бунда уларнинг саралаш босқичидаги натижалари ҳисобга олинади. «Сараланганлар» яримфинал ўйинини ўз майдонида ўтказади.

Рейтингни тузишда қуйидаги мезонларга амал қилинади:

— гуруҳ босқичида тўпланган очколар сони;
— урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи;
— урилган голлар сони;
— ғалабалар сони;
— сафардаги ғалабалар сони;
— интизомий баллар (сариқ ва қизил карточкалар ҳисобга олинади).

Олти жамоа иштирокидаги гуруҳларда қатнашган жамоаларнинг гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган жамоаларга қарши ўйинлардаги натижаси инобатга олинмайди.

Жамоалар рейтинги
Айни вақтда, барча гуруҳларда ўйинлар якунланмаган ҳолатда рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

Португалия — 17 очко Россия — 16 (Мальтага қарши ўйинлардаги 6 очко чиқариб ташланган) Швейцария (гуруҳда Италиядан ўзиб кетиши мумкин) — 15 Швеция — 15 Польша (назарий жиҳатдан Англияни ортда қолдириши мумкин, агар инглизлар Сан-Маринога йирик ҳисобда ютқазса) — 14 Уэльс (иккинчи ўринни Чехияга бой бериши мумкин, аммо Миллатлар Лигасидаги натижаси орқали плей-оффга ўтади) — 14 Шотландия — 14 Туркия (гуруҳда Нидерландияни ортда қолдириши мумкин) — 12 Шимолий Македония — 12 Финландия (иккинчи ўринни Украинага бой бериши мумкин) — 11 Австрия (Миллатлар лигаси орқали) Чехия (агар гуруҳда Уэльсни қувиб ўтолмаса, Миллатлар лигаси орқали)

Португалия иккинчи ўринлар орасидаги энг кўп очкога эга ва плей-оффнинг биринчи босқичида португалларга Шотландия, Турция/Нидерландия/Норвегия, Финландия/Украина, Шимолий Македония, Австрия ва Чехиядан бири рақиб бўлади. Лекин финал босқичида «сараланганлар» ўзаро тўқнашиши (масалан, Португалия ва Швеция) эҳтимоли юқори.

Италия плей-оффга қолиб кетиши, Нидерландия плей-оффга чиқа олмаслиги мумкин

15-16 ноябрь кунлари яна олти гуруҳда сўнгги тур ўйинлари ўтказилади. C, F ва I гуруҳларида бугун, D, E ва G гуруҳларида эртага.

15 ноябрь кунги ўйинлар
C гуруҳи
Шимолий Ирландия — Италия
Швейцария — Болгария.

F гуруҳи
Шотландия — Дания
Исроил — Фарер ороллари
Австрия — Молдавия.

I гуруҳи
Сан-Марино — Англия
Польша — Венгрия
Албания — Андорра.

16 ноябрь кунги ўйинлар
G гуруҳи
Нидерландия — Норвегия
Черногория — Туркия
Гибралтар — Латвия.

D гуруҳи
Финландия — Франция
Босния — Украина.

Е гуруҳи
Уэльс — Бельгия
Чехия — Эстония.

Ҳал қилувчи учрашувда Швейцарияни енга олмаган Италия охирги тур натижасига кўра иккинчи ўринга тушиб кетиши ҳам мумкин. Манчини жамоаси сўнгги турни сафарда, Швейцария эса ўз уйида ўтказади. Италияликлар агар биринчи ўринни сақлаб қололмаса, 2-ўрин билан «сараланганлар» сафидан жой олади (фақат йирик мағлубият уларни «сараланмаганлар» қаторига қўшиши мумкин), Швейцария ҳам иккинчи ўринда қолса — плей-оффда топ-6да бўлади.

Англия Сан-Марино, Польша Венгрия устидан ғалаба қозониши эҳтимоли жуда юқори ва улар ҳозирги ўринларини сақлаб қолади.

G гуруҳида катта интрига бор, бу гуруҳда нидерландлар ҳам, турклар ва норвегияликлар ҳам биринчи ўринга даъвогар, ўз навбатида улардан бири иккинчи ўринни эгаллаши мумкин.

D гуруҳида эса финнлар иккинчи ўринда жойлашган, аммо уларни украинлар қувиб ўтиши мумкин.

Гуруҳ босқичи якунларига кўра рейтинг тахминан шундай кўринишда бўлади:

Италия/Швейцария — 18 очкодан Польша — 17 Португалия — 17 Россия — 16 Швеция — 15 Туркия — 15 Уэльс/Чехия — 14 Шотландия — 14 Шимолий Македония — 12 Украина — 12/Финландия — 11 Австрия — Миллатлар Лигаси орқали Уэльс/Чехия — Миллатлар Лигаси орқали

Агар Уэльс ва Норвегия сенсация қайд этмаса, сараланган жамоаларнинг илк эҳтимолий рақиблари қуйидагилар бўлади: Уэльс, Чехия, Шотландия, Шимолий Македония, Австрия, Финландия (ёки Финландиясиз беш жамоа). Бу рўйхатга Туркия қўшилиши мумкин.

Биринчи раунддан кейин қуръа тўпланган очколарни ҳисобга олмаган ҳолда ташланади ва исталган жамоалар бир-бирига рақиб бўлиши мумкин, масалан, топ-6да Португалия ва Италия тўқнаш келиши ҳам мумкин бўлади.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz