Қайднома

Қидирув

Максим Шацких: «Украина термаси ҳар қандай рақибни енга олади...»

Максим Шацких: «Украина термаси ҳар қандай рақибни енга олади...»

  17.11.2021 17:27
  0
  587
Максим Шацких: «Украина термаси ҳар қандай рақибни енга олади...»

Украина миллий жа­моаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ҳал қилувчи ўйин (украинлар бугун Босния ва Герцеговинада меҳмон бўлишади) олдидан Болгария термаси билан «ўртоқлик»да куч синашиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. Бу ўйинни бевосита кузатиб борган Ўзбекистон миллий жамоаси ва Киевнинг «Динамо» клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шацких footboom порталига берган интервьюсида таассуротлари билан ўртоқлашиб, барчаси олдинда эканлигини алоҳида таъкидлади: «Ўртоқлик ўйини эканлиги яққол сезилиб турди, кутилган шиддат, мотивация кўринмади. Муҳими, натижадан ҳеч ким ранжимади, финал ҳуштаги янграганидан сўнг Украина термаси футболчиларида кўтаринки кайфият туғилди. Қувонарлиси, украиналиклар жуда кўп вазият яратишди. Умид қиламанки, йигитлар ҳужумлар самарасини Босния ва Герцеговина термаси билан «дуэл»га олиб қўйишган...».

- Петраков жамоасида жанговар руҳ сезилди, футболчилар бошидан охиригача курашишди...

- Назаримда, Украина термаси фаолликни оширишга унча ошиқмади, айниқса, биринчи бўлимда. Футболчилар асосан деярли ҳар бир вазиятда тўпни аниқ оширишга ҳаракат қилишди. Яъни назоратни қўлга олишди, бироқ шунча кўп вазиятга яраша камида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишлари керак эди.

- Бўлим охирида қўйиб юборилган голга қарасак, Тимчик ва Бушчан рақибга халақит беришга уринишди, аммо Матвиенко жарима майдони яқинида «шам» ёқди...

- Йўқ, муайян бир футболчини айблаш нотўғри. Ҳа, рақиб дарвоза олдида деярли ҳеч нима қилолмади, лекин гол урди, барибир. Украина термаси мураббийлари, шунингдек, футболчилар ҳам аввало, рақибнинг гол билан тугаган ҳаракати қаердан бошланганини таҳлил қилишлари керак. Ҳозир вазиятнинг охирги босқичини муҳокама этишдан наф йўқ.

- Сизнингча, майдонда Босния ва Герцеговина термасига қарши ўйинда бошланғич таркибга кирадиган футболчиларни кўрдикми ёки...?

- Айтиш қийин... Терма жамоага ким қандай ҳолатда келганини Петраков ҳаммадан яхшироқ билади. Ўйлашимча, у болгарлар билан баҳсда аралаш таркибдан фойдаланди. Бу ўйин айрим асосий футболчилар ҳолатини кўриш учун керак эди. Назаримда, айни таркибнинг 70 фоизини боснияликлар билан «дуэл»да ҳам кўрамиз. Хуллас, кўпи билан 2-3та позицияда ўзгариш бўлса керак.

- Украина термасидан айнан ким юқори сифатли ўйин кўрсатди?

- Ажабланарли томони, ҳамма тенг кўринди - суперҳаракатлар ва қўпол хатоларсиз ўйин. Самарадорликчи? Ҳа, статистика жуда ўжар. Ҳамма Украина термасининг рақиб дарвозаси томон йўллаган 14-16та зарбасини гапиради, аммо улар бир хил эмасди. Демоқчиманки, «кўк-сариқлар» меҳмонлар ҳимоясини ҳал этиши мушкул муаммоларга йўлиқтиришмади. Лекин ўйлайманки, голлар ҳам ҳали келади.

- Босния ва Герцеговина - Украина қарама-қаршилигидан нима кутяпсиз?

- Болгарияликлар билан ўйин шуни кўрсатдики, ЖЧ саралашидан ўрин олган баҳсдаги имкониятлар 50га 50. Жамоа исталган рақибни мағлуб этиши мумкин. Боснияда дастлабки дақиқалардан ғалаба қозониш учун ўйнаш, дарҳол рақибга максимал тезлик таклиф этиш керак. Дуранг учун ўйнаш - бемаънилик. Бундай ҳолатда ҳимоя хатога йўл қўяди, барибир. Петраков жамоа­си барчасини муваффақиятли ҳал этишидан умидворман, албатта.

Украина миллий жамоаси охирги 7та ўйинда 5та дуранг, 1та мағлубият ва 1та ғалаба қайд этди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz