Қайднома

Қидирув

Миллий термамизнинг омадсизлигида ЎФА матбуот хизмати ҳам айбдор!

Миллий термамизнинг омадсизлигида ЎФА матбуот хизмати ҳам айбдор!

  18.11.2021 07:37
  0
  303
Миллий термамизнинг омадсизлигида ЎФА матбуот хизмати ҳам айбдор!

Cаудия Арабистони термасининг ЖЧ-2022 саралаши учинчи раундида ўз гуруҳида пешқадамлик қилаётганига назар ташлаб, 2 йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган ўйин ва учрашувдан кейинги қайдларим ёдимга тушди...

***

- Орадан 2 йил ўтиб, бир неч­та вазият менга қизиқ туюлмоқда:

* Саралаш баҳсларининг кейинги босқичига чиқиш учун 15 очко етарли бўлади, деб ўйлаб адашган эканман, лекин ҳаммасига КХДР термасининг ҳал қилувчи учрашувларда қатнашишдан воз кечгани ва ОФКнинг мазкур жамоа иштирокидаги аввалги ўйинлар натижаларини бекор қилгани сабаб бўлди.

* ЎФА матбуот хизмати 2 йил аввал Ўзбекистон миллий термасининг ўша пайтдаги бош мураббийи ёнини олиб, менинг танқидларимни шахсий антипатияга қиёслаган, ҳаттоки, Эрве Ренарнинг 2020 йил бошида истеъфога чиқишини тахмин қилганди.

* Абрамов 2021 йилнинг июнида, Саудия Арабистонидаги ҳамкасбидан фарқли равишда, тайёргарлик учун яна катта муддат олди. Лекин ушбу имтиёздан фойдалана билмади.

Шундай экан, 2 йил аввал Сау­дия Арабистони термасидан қабул қилинган мағлубият миллий жамоадаги вазиятни муҳокама қилишга асос бўлмади, оқибат - жорий йил июнидаги муваффақиятсизлик. Демак, ЎФА матбуот хизмати ҳам терманинг омадсиз иштирокидаги айбдорлар сафига ўзини ҳам бемалол қўшиши мумкин.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz