Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Аёлми ё эркакми бу?

Ана, холос! Аёлми ё эркакми бу?

  20.11.2021 03:30
  0
  224
Ана, холос! Аёлми ё эркакми бу?

Иордания футбол ассоциацияси раҳбари, мамлакат қироли Али бин ал Ҳусайннинг ўғли Осиё футбол конфедерациясига Эрон аёллар термаси аъзоларидан бирининг жинсини текшириш бўйича мурожаат йўллади. Daily Sabah хабарига кўра, ИФА рақиб жамоа сафида эркак киши ўйнаган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

«Иордания футбол ассоциацияси тақдим этган далиллар ҳамда турнир аҳамиятидан келиб чиқиб, ОФКдан мустақил тиббий экспертлар гуруҳи томонидан очиқ текширув ўтказилишини сўраймиз. Эрон аёллар термаси гендер тенглик ва допинг бўйича муаммоларга дуч келганини инобатга олган ҳолда, ушбу футболчиларнинг жамоа сафида тўп суришга ҳақлари бор-йўқлигини аниқлаш лозим», - дейилади ФИФА вице-президенти лавозимида ҳам фаолияти юритадиган ИФА раҳбари эълон қилган мактубда.

Таъкидланишича, Осиё кубоги саралаши доирасидаги ўйиндан кейин Иордания футбол ассоциациясида рақиб жамоага нисбатан шубҳа пайдо бўлган. Иордания ва Эрон аёллар термалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунлангач, пенальтилар сериясида омад форсларга кулиб боқди - 4:2. Шу тариқа эронликлар мусобақанинг финал босқичига йўл олишди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz