Қайднома

Қидирув

Ракурс: Ҳаммасига Салоҳ «айбдор»

Ракурс: Ҳаммасига Салоҳ «айбдор»

  24.11.2021 11:55
  0
  208
Ракурс: Ҳаммасига Салоҳ «айбдор»

Миср миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинини нақ 3 марта тўхтатиб туришга тўғри келди. Гап шундаки, рақиб - Ангола термаси мухлислари нав­батма-навбат майдонга бостириб киришди - миср­лик Муҳаммад Салоҳни қучиш илинжида... Бу ҳужумчи жорий мавсум чиндан ҳам, зўр ўйнамоқда: АПЛда бежиз октябрь ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли энг чиройли голи муаллифига аталган совринларни ўзиники қилмади. «Ливерпуль» голеадори миллий жамоасида ҳам бинойидек тўп сурмоқда. Дейлик, мисрликлар Африка миқёсидаги ЖЧ-2022 саралаши «плей-офф» раунди масаласини ортиқча қийинчиликсиз ҳал этишди.

Миср миллий жамоаси 12 ноябрь куни Ангола термаси меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобини қайд этди ва Қатар мундиали саралашининг якуний босқичи йўлланмасини нақ қилди. Муҳаммад Салоҳ бу учрашувда Муҳаммад ал Нени голига ассистент бўлди. Анголадаги учрашувнинг асосий воқеаси: ҳакам ташқи таъсир туфайли майдонда ҳаракатни нақ 3 марта тўхтатиб турди. Гап шундаки, анголалик мухлислар Салоҳни қучоқлаб, у билан суратга тушиш илинжида галма-гал майдонга бостириб киришди. Уларнинг охирги уринишлари 88-дақиқага тўғри келди ва мисрликларнинг яхшигина ҳужумлари узилиб қолди. Бу вазиятда мухлис Салоҳни қучоқлаб олди ва унга таъзим қилмоқчи бўлди. Бироқ полиция ходимлари уни дарҳол четга чиқаришди. Биринчи бўлим охири ва 67-дақиқадада ҳам худди шундай манзара кузатилди.

Айни пайт Салоҳ «Инстаграм» тармоғида 46 миллиондан кўп обуначига эга. Хуллас, у ушбу ижтимоий тармоқда африкалик энг машҳур футболчидир. Дунё бўйича олсак, мисрлик ҳужумчи бу борада кучли 10таликда. Хусусан, Африкада Салоҳни қаттиқ ҳурмат қилишади, севишади. Айниқса, Мисрда. Ўз ўрнида битта факт: «фиръавнлар» тарихда ҳеч қачон қаторасига 2 марта ЖЧга чиқишмаган. Салоҳ ва унинг жамоадошлари эса шу натижага яқин туришибди - улар АФК миқёсидаги саралашнинг «плей-офф» босқичи (2та ўйин)да устун келишса, бас.

Дарвоқе...

Муҳаммад Салоҳ Анголадаги воқеалардан кейин ўзига махсус тансоқчилар ёллади. Ҳар ҳолда, Габон термасига қарши кечган навбатдаги баҳсда 27 ёшли ҳужумчини 2 нафар бақувват йигит алоҳида қўриқлади. Айтишларича, улар кийиниш хонасида ҳам, чигилёзди машғулотлар пайти ҳам, ҳаттоки, майдон четида ҳам «Ливерпуль» ҳужумчиси ҳимоясига тайёр туришган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz