Қайднома

Қидирув

Италия ёки Португалия!...

Италия ёки Португалия!...

  27.11.2021 13:13
  0
  155
Италия ёки Португалия!...

Европа қитъасида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Асосий босқичнинг сўнгги баҳсида тўғридан-тўғри йўлланма қўлдан чиқарган Италия ва Португалия терма жамоалари плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиб қолиши мумкин. Қуръага кўра, плей-оффнинг ярим финалида «скуадро адзурра» Шимолий Македония билан, португалияликлар эса Туркия билан тўқнаш келишади. Ушбу жуфтликлар ғолиблари ЖЧ-2022 йўлланмаси учун тўқнаш келишади.

Ҳар бир босқич баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлади.

Қуръа натижалари билан таништириб ўтамиз.

«A» йўл

Шотландия – Украина

Уэльс – Австрия

«B» йўл

Россия – Польша

Швеция – Чехия

«C» йўл

Италия – Шимолий Македония

Португалия – Туркия

Ярим финал ўйинлари 2022 йилнинг 24 март, финал учрашувлари эса 29 март кунлари бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz