Қайднома

Қидирув

Ферран Торрес «Барса»га ўтишга яқин

Ферран Торрес «Барса»га ўтишга яқин

  27.11.2021 17:27
  0
  171
Ферран Торрес «Барса»га ўтишга яқин

«Барселона» «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Ферран Торреснинг трансфери устида ишламоқда.

Каталониялик инсайдер Жерар Ромеронинг хабар беришича, Каталония клуби спорт директори Матеу Алемани ҳозир Манчестерда ва «Сити» билан Торреснинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Манбага кўра, футболчи «Барселона»га ўтишни интиқлик билан кутмоқда. Клублар трансфер формуласини муҳокама қилишмоқда. Катта эҳтимол билан, бу сотиб олиш опцияси билан ижара бўлади. Ферран шаҳарликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиолага «Барса»га ўтишни истаётганини айтди. Унга бошқа клублардан таклифлар бор, лекин у фақат Каталония клубига ўтишни хоҳлайди. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» устози Хави испанияликнинг трансферига аллақачон розилик бергани қайд этилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz