Қайднома

Қидирув

ЎФА ва ЎзПФЛ: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилмайди...

ЎФА ва ЎзПФЛ: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилмайди...

  27.11.2021 22:52
  0
  213
ЎФА ва ЎзПФЛ: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилмайди...

Бугун, 27 ноябрь куни 2021 йилги Суперлига баҳсларига якун ясалгач, Ўзбекистон футбол ассоциацияси клуб сони ошиши ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Суперлига-2021 мавсуми ўз ниҳоясига етди. Чемпионат охирги тургача қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Кучли учликдаги совринли позициялар ва юқори лигада қолиш учун кураш шиддатли ўтди. 

ЎФA ва ПФЛ чемпионат давомида юзага келган қийинчиликларга қарамай, спорт принципларига риоя қилишни устувор вазифа қилди ва бунга қатъий амал қилишда давом этади. 

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Суперлиганинг 2022 йилги мавсумида иштирокчи клублар сони оширилиши ва чемпионатда 16 клуб қатнашиши ҳақида тахминлар янграганди. Шуни маълум қиламизки, ЎФA ҳамда ПФЛ амалдаги регламентга ўзгартириш киритмайди ва спорт принципларига қатъий риоя қилади. Кейинги мавсумда Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди. Бу борада ташаббус билан чиқаётган мутахассисларни регламентни ҳурмат қилишга чақирамиз», - дейилади ЎФА хабарида.

Аввалроқ, Суперлиганинг аксарият клублари турнир иштирокчилари сони ошиши таклифи билан ЎФАга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум Суперлигани «Турон» ва «Андижон» клублари тарк этган бўлса, Про лигадан «Нефтчи» ва «Динамо» жамоалари элитага йўлланма олди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz