Қайднома

Қидирув

Нигоҳ: Болалар куни шарафига!

Нигоҳ: Болалар куни шарафига!

  28.11.2021 10:40
  0
  175
Нигоҳ:  Болалар куни шарафига!

Франция футбол клублари Болалар куни байрами (20 ноябрь) шарафига ўз логотипини вақтинча ўзгартирди. Французлар шу аснода дунё ҳамжамиятига болалар бу ҳаётда нақадар муҳим эканликларини кўрсатишга уринишди. Хуллас, жамоаларнинг расмий рамзи ўрнини болалар томонидан чизилганлари эгаллади. Алоҳида айтиш керак, бу ғоя жонкуяр журналист саъй-ҳаракати туфайли амалга ошди.

Францияда ҳал йили 20 ноябрь - Болалар куни ўзгача нишонланади. Бу сафар Франция чемпио­натининг юқори икки лигасида иштирок этаётган барча клублар байрамга ўз ҳиссасини қўшди. Аниқроқ айтсак, жамоаларнинг расмий логотипи вақтинча болалар томонидан чизилган суратлар билан алмаштирилди. Бунда асосан болалар уйлари тарбияланувчиларининг ижод намуналари танлаб олинди. Қолаверса, Лига 1 ва Лига 2нинг муаллифлик ҳуқуқи логотипи ўзгача кўриниш олди.

Умуман, Франция жамоалари шу билан чекланиб қолмади. Ҳар бир клуб 8-14  ёшли 12 нафар болани саралаб олиб, уларни ўз базаси бўйлаб экскурсияга чиқарди. Энг асосийси, болалар сайр давомида жамоа футболчилари билан яқиндан танишишди. Акциянинг яна бир муҳим қисмига кўра, профессионал футболчилар болалар билан бирга машғулот ўташди. Якунда барча омадли болалар ўз ўқитувчилари ҳамроҳлигида шанба оқшоми ўтказилган Франция ва Янги Зеландия регби терма жамоалари ўйинини бевосита стадионда кузатиб бордилар. Болалар куни тадбирлари эртасига «Стад де Франс» стадионида давом эттирилди. Аниқроқ айтсак, болакайлар мамлакатнинг асосий ва энг йирик стадионларидан бирида ўйнаш баробарида Лига 1 клублари футболчиларини майдонга бошлаб тушдилар.

Ушбу ғоя Франция спортида катта обрў орттирган журналист­лардан бири Муҳаммад Бухавсига тегишли. У мамлакатда болалар хавфсизлиги учун жон куйдирувчи асосий шахслардан биридир. Дейлик, Бухавси ўз ҳисобидан болалар уйлари қуради, ёшлар ҳимояси билан шуғулланувчи жамғармаларни молиялаштиради ва турли ташаббусларни илгари суради. Жорий йилги акция доирасида 119 ишонч телефон рақами ишга туширилди ва болалардан ҳар қандай муаммо бўйича алоқага чиқишлари сўралди.

Муҳаммад Бухавси муаммоли оилада улғайиш қандайлигини яхши билади - отаси вақтида онаси ҳамда ўзига куч ишлатишдан тийилмаган экан. Қолаверса, 2001 йили уни ўғирлаб, Жазоирга олиб кетишга уринишган, фақат болакай бахтига полиция вақтида ёрдамга келган. Энг ёмони, болани айнан отаси ўғирлашга уринган экан. Мана, Бухавси энди бутун футбол лигаси эътиборини тортиб, болаларга катта байрам тортиқ этди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz