Қайднома

Қидирув

Суперлига тузиш навбати Африкага келди-ми?

Суперлига тузиш навбати Африкага келди-ми?

  05.12.2021 11:11
  0
  200
Суперлига тузиш навбати Африкага келди-ми?

- Ҳамма Ўзбекистон чемпионати охирги туридаги воқеаларга қизиқаётган паллада Африкада тарихий воқеа кузатилди: АФК Бош ассамблеяси Суперлига тузиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бундан осмон узилиб ерга тушгани йўқ. «Замалек», «Ража Касабланка», «Эспресанс», «ТП Мазембе» мухлислари ҳам ўз клублари раҳбариятидан истеъфо сўраб, намойишга чиқишмади. Ҳеч ким сепаратист­ларга шармандалик ёрлиғини ҳам ёпиштираётгани йўқ. Хўш, гап нимада? Нега Африкада Суперлига тузиш мумкину, Европада йўқ? Гап шундаки, Европада клубларнинг ўзлари Суперлига тузишга уринишди, Африкада эса АФК. Шунинг баробарида АФК президенти Патрис Мотсепе Суперлига тузиш камбағалликка қарши курашга ёрдам беришини ошкора айтмоқда. Европада аксинча, Суперлига ташаббускорларини даромад учун футболни ўлдиришликда айб­лашганди. Ажабо, икки хил ёндашув.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz