Қайднома

Қидирув

Салоҳ «Ливерпул»да қолишга тайёр

Салоҳ «Ливерпул»да қолишга тайёр

  07.12.2021 04:18
  0
  161
Салоҳ «Ливерпул»да қолишга тайёр

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини клубда давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига этади.

«Агар барчаси менга боғлиқ бўлса, шартномамни янгилаб, «Ливерпуль»да қолмоқчиман. Лекин бу масалани клуб раҳбарияти ҳал қилиши керак. Мен томондан ҳеч қандай тўсиқ йўқ, фақат янги шартнома борасида келишиб олишимиз керак. Ҳозирча кутяпман. Қабул қиладиган қарорим фақат пулга боғлиқ эмас. Эътиборли бошқа нарсалар ҳам бор, масалан, жамоа ва мураббийнинг амбициялари», - деди Салоҳ MBC Masr TV телеканалига берган интервьюсида. Қайд этиш жоиз, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда АПЛда 15та ўйин ўтказиб, 13та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz