Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиевга фахрий профессор унвони берилди

Рўзиқул Бердиевга фахрий профессор унвони берилди

  08.12.2021 04:14
  0
  164
Рўзиқул Бердиевга фахрий профессор унвони берилди

Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга Қарши давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. Бу ҳақда Қарши давлат университети хабар бермоқда. Қарши давлат университетида ўтказилган тадбирда олийгоҳ ректори Дилмурод Набиев «Насаф» устозига фахрий профессор унвони берилиши тўғрисида қарорни ўқиб эшиттирган ва махсус унвон ҳужжатини топширган.

«Сизнинг тажрибангиз биз учун муҳим», деган собиқ спорт вазири Набиев.

Рўзиқул Бердиев 2008 йилдан буён «Насаф»да мураббий бўлиб ишлаб келади. 4 декабр куни «Насаф» Бердиев билан ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бердиев 4 марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz