Қайднома

Қидирув

Винисиус Жуниор: «Реал» муваффақиятлари сири - кучли прессинг»

Винисиус Жуниор: «Реал» муваффақиятлари сири - кучли прессинг»

  13.12.2021 08:08
  0
  215
Винисиус Жуниор: «Реал» муваффақиятлари сири - кучли прессинг»

«Қироллик клуби»нинг сўнгги пайтларда ўйини очилиб, майдон узра жавлон ураётган бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Post United нашрига берган интервьюсида ўзининг ҳозирги ҳолати ва клубдаги келажаги ҳақида гапирди. Шунингдек, Мадриддаги дастлабки қийин қадамларини эслади.

«Реал»даги фаолияти ҳақида

- «Реал»да ўйнаш ҳамиша орзуим бўлган. Бразилиядаги ҳар бир ёш болалар бу жамоада тўп суришни орзу қилишади, чунки мазкур клубда кўплаб бразилияликлар муваффақиятга эришишган, мен ҳам улар каби тарих яратишни хоҳлардим. Биз бунинг учун ҳаракат қиламиз.

Клуб билан дастлабки шартнома ҳақида

- Ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионати бизнинг ғалабамиз билан тугаган ва мен унда бош тўпурар ҳамда энг яхши футболчига айлангандим. Уйга қайтганимда эса, отам Мадрид менга қизиқаётганини айтди. Аввалига уни ақлдан озган деб ўйладим. Орадан бир ҳафта ўтиб, қарор қабул қилиш учун икки кун борлиги, бу ҳақда ҳеч кимга айтмаслик кераклигини айтди. Ўша икки кун ухламадим, лекин тўғри танлов қилганимни биламан, чунки бу ерда дунёнинг энг яхши футболчилари қаторидаман.

Босим ҳақида

- Бунга бемалол чидай оламан, чунки Бразилияда энг катта клубда ўйнаганман. Ота-онам, оилам мени доим тинчлантиришади, шунинг учун босимни нормал тарзда бартараф эта оламан.

Карло Анчелотти ҳақида

- У жуда яхши мураббий, доим ҳамма нарсани майдонда ва унинг ташқарисида аниқ тушунтиради, бу эса вазифани жуда осонлаштиради. Бундан ҳайрон қолмайман. Майдондан ташқарида Карло мендан ҳар доим қўлимдан келганини қилиш учун хотиржам бўлишимни сўрайди.

«Реал» муваффақиятлари ҳақида

- Прессингни ўта юқори даражада амалга оширяпмиз. Биз ҳужумчилар эса ўйинларда ғалаба қозониш учун бир-биримизга гол уришга ёрдам берамиз. Менимча, муваффақият калити шу. Шундай ўйнашда давом этсак, бу йил «Реал»ни чўққига олиб чиқа оламиз.

«Бернабеу» ҳақида

- «Бернабеу» доим тўла ва унда гол уриш ҳар бир футболчининг орзуси. Ҳар сафар гол урганимда тушунтириш имконсиз бўлган туйғуларни бошдан кечираман. Кўп нарсага эришиш учун кўп гол урмоқчиман.

Бензема ҳақида

- Карим ажойиб, у қийин ишларни осон қила олди. У энг зўр футболчи, мен у билан бирга ўйнашдан роҳатланаман, уни узоқ йиллар «Реал»да ўйнашини ва «Олтин тўп»ни қўлга киритиши учун қўлимдан келганини қилмоқчиман.

Мослашув ҳақида

- Бошида қийин бўлди, ҳамма нарса ўзгарди. Оилам ва дўстларимнинг борлиги менга ёрдам берди. Қийин бўлди, лекин ҳозир «Мадрид»га ошиқман, бу ерда кўп йиллар ўйнамоқчиман ва бу клубда тарих ёзмоқчиман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz