Қайднома

Қидирув

Рейтинг: Суперлигамиз ҳақида Transfermarket хулосаси қандай?

Рейтинг: Суперлигамиз ҳақида Transfermarket хулосаси қандай?

  15.12.2021 08:18
  0
  288
Рейтинг: Суперлигамиз ҳақида Transfermarket хулосаси қандай?

Дунёда асосан футболчилар трансфер баҳоси бўйича иш олиб борадиган машҳур transfermarkt.de портали Ўзбекистон чемпионати якунига кўра, футболчиларнинг янгиланган нарх рейтингини эълон қилди. Унда жами 333 нафар ўйинчининг айни бозор баҳоси қайд этилди. Хўш, Германия сайтининг асосий хулосалари қандай?

ТРАНФСЕР БАҲОСИ БЎЙИЧА КАТТА ЎСИШ

*** «Насаф» тўпурари Ҳусайн Норчаевнинг трансфер баҳоси 700 минг еврога етди. +250 минг евро - бу Суперлигадаги энг катта ўсиш. Ҳаммаси тушунарли: 19 ёшли футболчи ОФК кубогида 7та гол уриб (7та ўйинда), «аждарлар»нинг финалга чиқишларида муносиб роль бажарди, Суперлигада ҳам жамоаси ҳужумида ҳақиқий моторга айланди - 26та ўйинда 13та гол ва 2та самарали узатма. Норчаев шунинг баробарида «Насаф»нинг ўз тарихида иккинчи марта мамлакат кубогини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди (6та ўйинда 4та гол ва 1та самарали узатма).

*** «Локомотив» вакили Азиз Омоновнинг трансфер баҳосига 200 минг евро қўшилди (умумий сумма - 550 минг евро). Суперлигада бар­қарорлик намойиш этган яна бир футболчи - 26та ўйинда 8та гол ва 4та самарали узатма. Қанотлардан уюштирадиган тезкор рейдлари билан ажралиб турган Азизнинг  баҳоси 57 фоиз қимматлашди.

*** «Машъал» ҳужумчиси Годвин Оквара Чика ўсиш масаласида 3-яхши кўрсаткич соҳиби: +175 минг евро (рейтингнинг янги аъзоси). Шунингдек, Шерзод Насруллаев ва Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») ҳамда Диёр Холматов («Пахтакор»)нинг трансфер баҳосига 150 минг евро қўшилди.

ТРАНФСЕР БАҲОСИ  БЎЙИЧА КАТТАПАСАЙИШ

*** Трансфер баҳоси бўйича энг катта йўқотишга учраганлар - «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец ва «Андижон» вакили Владислав Васильев. Ҳар икки футболчининг баҳоси 150 минг еврога пасайди. Энди уларнинг трансфери 500 минг еврога баҳоланмоқда. Вақтида «Пахтакор» сардори ва етакчиларидан бири саналган 29 ёшли Егорга охирги вақтларда ўйин амалиёти етишмагани унинг баҳосига ҳам таъсир кўрсатди, албатта.

*** Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Боян Матич («Пахтакор»), Синиша Бабич (Турон»), Ихтиёр Тошпўлатов («Сурхон») ва Владимир Козак («Пахтакор»)нинг баҳоси 100 минг евро арзонлашди.

*** Йован Жокич (АГМК) ва Драган Черан («Пахтакор»)да йўқотиш суммаси 50 минг еврога тенг. Ваҳоланки, 34 ёшни қаршилаб улгурган Черан «Пахтакор»нинг 23та ўйинида 16та гол уришдан таш­қари, яна 4тасига ассистентлик ҳам қилди.

ЭНГ ҚИММАТБАҲО

ФУТБОЛЧИЛАР

*** Янги рейтинг бўйича айт­сак, трансфери 1 миллион еврога баҳоланган Одил Ҳамробеков («Пахтакор») Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. 

*** Достон Ҳамдамов 100 минг евро йўқотгани туфайли 2-ўринга тушди - 900 минг евро.

*** «Бунёдкор» етакчиси Нурилло Тўхтасинов, «Пахтакор» аъзолари Сардор Собирхўжаев ва Ҳожиакбар Алижонов 800 минг еврога тенг ёрлиқ билан 3-ўринни бўлишиб турибдилар.

Transfermarkt рейтингидаги янгиланишдан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларнинг умумий баҳоси бўйича 1,285 млн. евролик ўсишга эришиб, Осиёдаги энг қимматбаҳо чемпионатлар рўйхатида 9-ўринни сақлаб қолди.

 

Transfermarkt.de маълумотларига кўра, Ўзбекистон Про лигасининг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингида «Нефтчи» легионери Александр Ешич пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди.

1. Александр Ешич («Нефтчи») - 400 минг евро

2. Марко Обрадович («Нефтчи») - 325 минг евро

3. Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Динамо») - 300 минг евро

4. Алишер Одилов («Олимпик») - 250 минг евро

   Аъзам Алиев («Нефтчи») - 250 минг евро

  Сайдулло Раҳматов («Нефтчи») - 250 минг евро

7. Миржалол Жумаев («Бухоро») - 225 минг евро

8. Отабек Жўрақўзиев («Олимпик») - 200 минг евро

   Беҳзод Шамсиев («Олимпик») - 200 минг евро

   Иззатилла Абдуллаев («Нефтчи») - 200 минг евро

   Акбар Тўраев («Нефтчи») - 200 минг евро


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz