Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: Ўта қўпол тунаш жинояти

Футбол атрофида: Ўта қўпол тунаш жинояти

  24.12.2021 02:52
  0
  230
Футбол атрофида: Ўта қўпол тунаш жинояти

Аргентиналик машҳур ҳимоячи Николас Отаменди деярли 1,5 йилдан буён «Бенфика» шарафини ҳимоя қилмоқда. Португалия футболи ва турмуш тарзи унга нотаниш эмас - 2010-2014 йиллар оралиғида «бургутлар»нинг асосий рақиби - «Порту»да ўйнаганди. Николас яқинда бу мамлакатдаги ҳаётида энг ёқимсиз ҳолатга юз тутди: 5 нафар бос­қинчи унинг Лиссабондаги уйида «меҳмон» бўлди...

Одатда ўғрилар футболчилар уйини улар ўйинга кетган ёки сафарга чиққан пайт «нишон»га олишади. Ўғирликка боғлиқ жиноятнинг бундай формуласи айниқса, Англияда кенг тарқалган. Бироқ Николас Отаменди билан юз берган воқеа мутлақо бошқача: ўғирлик пайти футболчи ўз яқинлари билан уйда бўлган. Даҳшатли жиноят хронологияси ва воқеа атрофидаги фактлар чиндан ҳам, қўрқув уйғотади:

*** Меҳмонда «Фамаликан» устидан қозонилган ғалабадан кейин ортга қайтган Отамендини ўз уйи олдида номаълум кимсалар «мулойим» қарши олишган.

*** Николас эшикка яқинлашгач, жиноятчилар унга ташланишган, 1-2 зарба бериб, камар билан бўғишган ва уйга киритишни талаб қилишган. Футболчида уларнинг буйруқларини бажаришдан бошқа иложи қолмаган. Эшик очилгач, босқинчилар уй соҳибининг бошига қоп кийдириб, ичкарига олиб киришган.

*** Қўлқоп ва ниқоб кийиб олган жиноятчилардан иккиси бошига қоп тортилган футболчини турмуш ўртоғи ва ўғли турган хонага олиб кирган бўлса, яна икки нафари уйни ағдар-тўнтар қилганча қўлига илинган барча қимматбаҳо буюмларни олиб кетган. Улар шунингдек, жиноят жараёнида ўзаро рация орқали гаплашганлар.

*** Ўғирлик жинояти атиги 10 дақиқа давом этган, якунда номаълум шахслар Отамендини яна калтаклаб, уйдан чиқиб кетишган.

*** Дастлабки ҳисоб-китоб­ларга кўра, босқинчилар умумий баҳоси чамаси 300 минг еврога тенг буюмларни олиб кетишган. Жумладан, қимматбаҳо соатлар ва тақинчоқларни, яна маълум миқдорда пул ҳам.

*** Ҳозир Отаменди ва оиласи вакилларида ҳаммаси жойи­да. Тўғри, турмуш ўртоғи ва ўғли содир бўлган воқеадан сўнг енгил «шок» ҳолатида.

*** «Бенфика»нинг расмий баёноти: «Клуб Нико Отаменди 13 декабрь куни эрта тонг­да ўғирлик жиноятидан азият чекканини тасдиқлайди. Даҳшатли ҳолатга қарамай, футболчи ҳам, унинг яқинлари ҳам яхши. «Бенфика» журналистларни футболчи ва оиласининг шахсий дахлсизлигига ҳурмат билан қарашга, полиция текшируви натижаларини кутишга чақиради».

*** Сетубал полицияси Отаменди ишини ўз зиммасига олди. Айни пайт Отаменди уйи олдига махсус қўриқлаш гуруҳи қўйилган. Бундан ташқари, тансоқчилар ҳам футболчи ва унинг яқинларини ҳамма жойда кузатиб боришади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz