Қайднома

Қидирув

Кабралга «Милан» ҳам харидор

Кабралга «Милан» ҳам харидор

  01.01.2022 01:41
  0
  119

Италиянинг «Милан» клуби «Барселона» қизиқиш билдираётган ҳужумчига кўз тикмоқда.

«Милан» Швейцариянинг «Базель» клуби ҳужумчиси Артур Кабрал учун курашга қўшилганлиги ҳақида  Calciomercato портали хабар тарқатмоқда. Манбанинг ёзишига қараганда, «россонерлар» бразилиялик футболчини 40 ёшли Златан Ибрагимович ва 35 ёшли Оливье Жируларга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 23 ёшли ҳужумчига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум Кабрал «Базель» таркибида 31та ўйин ўтказиб, 27та гол киритди ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz