Қайднома

Қидирув

Ракурс: Меҳмон мухлислар бор, жамоа йўқ...

Ракурс: Меҳмон мухлислар бор, жамоа йўқ...

  01.01.2022 03:03
  0
  186
Ракурс: Меҳмон мухлислар бор, жамоа йўқ...

Италия «А» серияси-2021/2022нинг яққол аутсайдери «Салернитана» 21 декабрь оқшоми Удинеда «Удинезе»га қарши ўйнаши керак эди. Меҳмон жамоа мухлислари анъанага кўра, суюклиларини бевосита қўллаб-қувватлаш мақсадида сафарга чиқишди ва «Фри­ули» ёхуд «Дачия Арена» стадионида ўзларига ажратилган трибунага жойлашишди. Бироқ жамоа ўйинга келгани йўқ...

Ажабо, Италияда, яна элит дивизионда жамоа ўйинга етиб келолмаса-я. Боз устига, унинг мухлислари нима бўлганидан бехабар сафарга чиқишса... Гап шундаки, «Салернитана» вакиллари қоидага мувофиқ, Удинега йўл олишдан олдин коронавирусга тест топширишди ва жамоанинг бир қатор футболчилари таҳлили ижобий натижа кўрсатди. Оқибатда маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоанинг Салернодан чиқишига тақиқ қўйди. Охир-оқибат, «А» серия раҳбарияти рухсати билан 19-тур доирасидаги учрашув қолдирилди, аммо «Салернитана» мухлислар бундан бехабар қолишди.

Энг қизиғи, Удинеда меҳмон жамоа тарафкашларини «Фриули» стадионига киритишди. Эҳтимолки, «Удинезе» раҳбарияти узоқ йўл босган фанатларга озгина кўнгилхушлик қилиш имкониятини яратишни хоҳлагандир. Хуллас, аламзада фанатлар трибунага кўтарилиб, қўшиқ куйлашди, ўзларини худди жамоани олға бошлаётгандек тутишди. Чунончи, «Салернитана» мухлислари Удинегача анча йўл босиб ўтишганди (албатта, Европа кўлами бўйича). Ҳар ҳолда, Салерно ва Удине ўртасидаги масофа поездда тахминан 10 соат, автобусда эса 14 соатлик йўлдир.

«Салернитана» мухлислари энди ушбу ўйинсиз сафарлари «А» серия доирасидаги охиргиси эмаслигидан умидворлар. Гап шундаки, жамоани  турнирдан четлаштиришлари мумкин. Зеро, унинг соҳиби Клаудио Лотито «А» серияда яна бир клуб («Лацио»)га эга. Регламент бўйича эса, бир киши лигадаги икки жамоага эгалик қилмаслиги керак. Хуллас, Лотито «Салернитана»ни зудлик билан сотиши керак, аммо у ҳамон жим...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz