Қайднома

Қидирув

Суперлига-2022: Клубларимизнинг янги мавсумга қачон ва қаерда тайёргарлик кўришади?

Суперлига-2022: Клубларимизнинг янги мавсумга қачон ва қаерда тайёргарлик кўришади?

  02.01.2022 15:51
  0
  306
Суперлига-2022: Клубларимизнинг янги мавсумга қачон ва қаерда тайёргарлик кўришади?

Маълум муддатли танаффусдан сўнг Суперлига жамоалари янги мавсумга тараддуд кўришни секин-аста бошлаш арафасида туришибди. Одатда бундай паллада аксарият клублар ўз қароргоҳларида тўпланишади. Таркиб аниқ бўлиб улгургач эса январь ойи охирлари, февраль ойи бошларида хориж йиғинига отланишади. Хўш, бу борада кимда қандай режа? Барчаси қуйидаги жадвалда келтирилган

Клуб номи

Йиғин санаси ва жойи

Пахтакор

05.01- 04.02 Тошкент 

05.02 – 20.02 Анталья

Сўғдиёна

04.01 – Тошкент

АГМК

03.01 – Тошкент. Хориж йиғини режада бор.

Насаф

3.01 – Қарши 

Бунёдкор

05.01 – Тошкент 

Навбаҳор

06.01 20.01 – Анталья 

Локомотив

10.01 - Тошкент 

Қўқон-1912

04.01  09.01 -  Қўқон

11.01  21.01  - Тошкент 

25.01  05.02  - Фарғона 

09.02  19.02 -  Тошкент

22.02   01.03 - Қўқон

Қизилқум

07.01 – Навоий. Хориж йиғини режада бор

Сурхон

Аниқ эмас

Металлург

11.01 19.01 – Бекобод

20.01 01.02 – Тошкент 

03.02 18.02 - Анталья

Динамо

05.01 - Самарқанд

Олимпик

04.01 – Тошкент

03.02 – Туркия

Нефтчи

06.01 17.01 – Тошкент

20.01 10.02 – Анталья

Учинчи босқич Фарғона 

 

Юқоридаги маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, 7та клуб янги мавсумга тайёргарлик жараёнида хорижда йиғин ўтказади. Қолган клублар эса ўз имкониятларидан келиб чиқиб Тошкентда ёки ўз қароргоҳларида машғулотларни олиб боришади. Ўтган йили ҳам деярли худди шу жамоалар чет элда тараддуд кўрган. Бу мавсум аввалидан Суперлигага чиққан "Нефтчи" улар орасига қўшилди. Пойтахтнинг икки клуби "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўз қароргоҳида тайёргарликни олиб боради. 

Балки режаларга ўзгартириш киритилиб хорижга чиқадиган жамоалар сони яна кўпайиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Буни эса вақт кўрсатади. 

Абдулазиз Искандаров


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz