Қайднома

Қидирув

Алонсо «Краснодар»га ўтиши мумкин

Алонсо «Краснодар»га ўтиши мумкин

  04.01.2022 23:49
  0
  236
Алонсо «Краснодар»га ўтиши мумкин

Россиянинг «Краснодар» клуби «Атлетико Минейро»нинг парагвайлик ҳимоячиси Хуниор Алонсонинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Torcedores.

Манбага кўра, Россия клуби олдинги таклифини 10 миллион еврога оширган. Трансфер яқин кунларда амалга оширилиши мумкин. «Краснодар» футболчига йилига икки миллион евро маош билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома таклиф қилади.

28 ёшли Хуниор Алонсо 2020 йилнинг ёзидан буён «Атлетико Минейро» сафида тўп суради. Умуман олганда, у барча турнирлар доирасида клуб учун 88та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва учта голга ассистентлик қилди. У Парагвай терма жамоаси сафида 44та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz