Қайднома

Қидирув

«Аёллар футболидан ўрнак олишимиз керак...»

«Аёллар футболидан ўрнак олишимиз керак...»

  05.01.2022 03:06
  0
  159
«Аёллар футболидан ўрнак олишимиз керак...»

ФИФА президенти Жанни Инфантино футбол қоидаларига мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Ўйлайманки, биз соф ўйин вақтини жорий қилиш имкониятини ўрганишимиз керак, бизда ҳеч қандай таблолар бўлмаслиги керак. Муаммо бор ва шундан иборатки, агар ғалаба қозонаётган жамоа футболчиси жароҳат олса майсада 1-2 дақиқа ётади. Аёллар футболида бундай нарса йўқ, биз ундан ўрнак олишимиз керак. Тўғри вақт 90 дақиқадан атиги 47-48 дақиқа бўлиши қабул қилиниши мумкин эмас, аниқ вақт камида 60 дақиқа бўлиши шарт. Вақтни белгилаш билан шуғулланишимиз керак, аммо нима қилишни билмайман. Аввалига мен ВАРга қарши бўлганман, лекин бунинг фойдасини кўрдик.

Биз футболга ёрдам бера оладиган ҳамма нарсани мамнуният билан қабул қиламиз. Хусусан, офсайдни аниқлаш қоидасини ҳужумкор футболчига устунлик бериши учун ўзгартириш имкониятини кўриб чиқяпмиз. Биз бу масалани ўрганамиз», - деди Инфантино RAI Sport эфирида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz