Қайднома

Қидирув

Даромад бобидаги "ТОП-10"да 3 нафар футболчи бор холос...

Даромад бобидаги "ТОП-10"да 3 нафар футболчи бор холос...

  06.01.2022 04:54
  0
  183
Даромад бобидаги

Спортнинг барча турларидаги машҳур спортчилар, айниқса, футболчилар бўйича ОАВни қизиқтирадиган энг оммабоп мавзу - уларнинг маоши ва умумий даромади. Forbes талқинига кўра, 2021 йилнинг энг кўп пул топган спортчиларидан иборат рейтингда миллионлар ўйини вакиллари етакчиликни бой беришди - аралаш жанг вакили, ирландиялик Конор Макгрегор пешқадам.

Нуфузли нашр маълумотига кўра, Конор даромадларининг асосий қисмига Proper No. Twelve брендининг назорат акцияларини сотиш, реклама шартномалари, хусусан, Roots of Fight спорт кийимлари бренди ҳамда Dystopia: Contest of Heroes видеоўйини орқали эришган.

Иккинчи ўринда - аргентиналик футболчи, ёзда «ПСЖ»га кўчиб ўтган Лионель Месси қайд этилган. Леонинг даромадлари ҳам асосан ҳомийлик шартномалари туфайли ошиб бораверади.

Топ-3да яна бир футболчи бор - «МЮ» форварди Криштиану Роналду. Португалиялик юлдузнинг реклама келишувларидан ташқари, футбол майдон ортида ҳам яхшигина иши бор.

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар энг кўп даромад олувчи спортчилар рейтингида 6-поғонадан жой олди. Бу борада Америка футболи вакили Дак Прескотт ҳамда баскетболчи Леброн Жеймсдан ортда қолди.

Кучли ўнликдаги спортчилар кетма-кетлиги ва уларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар юқоридаги инфографикада ўз аксини топган. Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда мазкур рўйхатда швейцариялик теннисчи Рожер Федерер етакчилик қилганди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz